• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Коррупцияга қарши курашишда етакчи давлатларнинг тажрибаси қандай?

    Таъкидлаш жоизки, коррупция қандай кўринишда бўлмасин, ўзининг салбий иллатлари оқибатида ҳар қандай ташкилотнинг самарали иш фаолиятини чеклаши билан бирга инсон ресурсларини бошқариш жараёнини ҳам издан чиқаради.

    Бугунги кунда жамият ва давлатнинг ривожланишига эришиш бир томондан соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни изчиллик билан бартараф этиш чораларини кўриш билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан бу вазифаларнинг амалга оширилиши кадрлар сиёсати шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни коррупциядан ҳоли қилиш заруриятини тақозо этади.

    Давлат органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг иш фаолиятида фаворитизм, непотизм, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки ҳокимиятни суиистеъмол қилиш каби коррупциянинг бир неча шакллари кўзга ташланиши мумкин. Кўпгина хорижий мамлакатларда бошқа тармоқлардаги сингари кадрлар билан ишлаш масаласида ҳам коррупцияга қарши курашишга оид механизмлар амалиётга жорий этилган. Хусусан,

    - ишга қабул қилишда таълим жараёнида олинган баҳолар (Германия) ёки ишга кириш имтиҳонларидан аъло даражада ўтишга асосий эътибор қаратилади (Жанубий Корея);- коррупция жиноятини содир этган шахснинг ушбу лавозимда қайта ишлашига чеклов ўрнатилган;- иш вақтидан ташқари ишлаш тақиқланади;- хусусий компанияларга эгалик қилиш сони чекланган;- коррупциявий омиллар ҳақида хабар бериш (whistle blowing) ва бошқалар.

    Инсон ресурсларини бошқаришда мансабни суиистеъмол қилиш аломатларига барҳам беришда ўзига хос тенденцияларни амалга оширган давлатлардан бири АҚШ бўлиб, ушбу давлатда коррупцияга қарши қонунчилик анчайин муросасиз характерга эга.АҚШда давлат хизматчилари орасида коррупция профилактикасини таъминлаш мақсадида, «Маъмурий ахлоқ» қоидалари ишлаб чиқилган. Унга кўра, давлат хизматчиси лавозим маоши суммасининг 15 фоизидан юқори бўлган ҳақ эвазига ташқи ўриндошлик асосида бошқа жойда ишлаши тақиқланади. Бу чеклов АҚШ сенати аъзоларидан ташқари барча мансабдор шахсларга тааллуқли ҳисобланади.

    АҚШнинг коррупцияга қарши курашиш стратегиясининг яна бир муҳим қоидаси бу – мансабдор шахснинг совға олишига нисбатан тақиқ қўйилганлигидир. Қоидага мувофиқ, барча давлат идораси ходимларининг бир календарь иш йили мобайнида умумий қиймати 100 АҚШ доллардан ошадиган совғаларни қабул қилиши тақиқланади (АҚШ Конгресси ходимлари 250 АҚШ долларгача). Бундан ташқари, Маъмурий ахлоқ қоидаларига биноан, саёҳат билети шаклида совға олишга ҳам чеклов бор. Бунда, мамлакат ичида саёҳат қилишда 3 кун (икки кеча), чет элга эса, 7 кунгача (олти кеча) чегара белгиланган. Бундай чеклов ҳаттоки сенаторнинг оила аъзоларига ҳам татбиқ қилинади.

    Буюк Британияда ходимлар ва иш берувчилар ўртасида коррупциявий омиллар урчишига йўл қўймаслик мақсадида «Давлат хизмати кодекси» ишлаб чиқилган.

    Ушбу кодекс нормаларига амал қилиш барча давлат хизматчилари иш фаолиятининг асосий шарти ҳисобланиб, ҳалоллик, ҳақгўйлик, объективлик ва холислик тамойилларига асосланган. Қоидаларга кўра, барча вазирлик ходимлари ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига дуч келганлиги ёхуд совға-салом олган ёки олмаганлигидан қатъий назар ҳар 6 ойда электрон декларацияни тўлдириши лозим. Ўз навбатида декларация тўлдирилиши биланоқ ташкилот раҳбари автоматик равишда хабардор қилинади ва раҳбарлар 5 иш кунида декларация маълумотларини кўриб чиқиши ҳамда тегишли чораларни кўриши жоиз.

    Шунингдек, Буюк Британияда ходимларнинг тенглиги ва иш ҳақи тўланишида шаффофликка эришиш мақсадида «Раҳбар ходимлар иш ҳақини текшириш органи (Review Бодй он Senior Salaries)» ташкил этилган. Ушбу орган юқори лавозимли давлат хизматчилари, суд тизими, ҳарбийлар, полиция ходимлари ва Англия соғлиқни сақлаш хизматининг юқори мартабали ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш борасида маслаҳат беради.

    Шу билан бирга, барча вазирлик ва идораларда фаолият юритувчи ходимларнинг қанча маош олиши Ҳукуматнинг веб-сайтида мунтазам очиқ эълон қилиб борилиши қоида тариқасида амал қилади.

    Айтиш жоизки, Буюк Британияда иш самарадорлигига эришиш ва коррупцияни олдини олишда шунингдек, ташкилотларда ички аудит томонидан харажатлар аудити назоратга олинган. Бунда ҳар бир ташкилотда иш вақтида амалга оширилган барча харажатлар жумладан, ходимларнинг хизмат сафарлардаги харидларининг чеклари ҳам 3 йилгача сақланиши талаб этилади. Ички аудит исталган пайтда корхонанинг ёки ходимнинг харажатларини текшириш ҳуқуқига эга.

    Кўплаб давлатларда бўлгани каби Японияда ҳам коррупцияга қарши курашнинг муҳим йўналиши кадрлар сиёсати билан боғлиқ. Японияда кадр бошқаруви сиёсати меритократия (таълимда эришилган натижаларга кўра ишга ёллаш) ва хизматга йўналтирилганлик тамойили асосида қурилган бўлиб, ўз навбатида муносиб иш ҳақи ҳам кафолатланган. Бундан ташқари, мамлакатда коррупция ёки уюшган жиноятчиликда айбланган шахслар реестри юритилиб, фактлар оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши шахсларнинг ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилишига имкон яратади.

    Германияда мансабдор шахслар учинчи шахслар манфаатини кўзлаши натижасида ишдан бўшатилганда 5 йилга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган (АҚШда 2 йил). Хитойда юқори мартабали раҳбарларнинг фарзандлари ёки қариндошларига бизнес иши билан шуғулланиш, бу соҳада агент ёки маслаҳатчи бўлиш тақиқланади.

    Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ривожланган мамлакатларнинг аксариятида инсон ресурсларини бошқариш жараёнини коррупциядан жиловлашда авваламбор юқори мансабдор шахсларни коррупциядан тийиб турувчи механизмлар яратилишига, шаффоф иш ҳақи пакетлари тақдим этилишига, очиқлик тамойилининг илгари сурилишига асосий эътибор қаратилган. Зеро, ҳар қандай соҳа фаолиятини ривожлантирилишига бел боғлаш даставвал юқори давлат бошқарув органлари ва унинг қуйи бўғинларини коррупциянинг туб илдизларидан халос этиш зарурияти билан чамбарчас боғлаб туради.

    Фарангиз Нурбобева, 

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими

    26.07.2022, 15:50   Изоҳ (0)   27027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.