Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзи ўқиган мактабни оталиққа олди.
У постида Қорақамиш-2/4 Тансиқбоев кўчасидаги 134-мактабни ўз ҳисобидан оталиғига олганини, у ерни спорт майдонларидан тортиб ўқиш сифати, китоблар ва ўқитувчилар малакасини ошириш, янги технологияларни жорий этиш бўйича апробация мактабига айлантирмоқчи эканини ёзиб қолдирди.
«Хабарингиз бўлса, мен ўзимнинг Алламжонов айбдор китобимда ҳам мактаб дарсликлари бўйича катта лойиҳа бошлаганимизни ва махсус лаборатория ташкил этганимиз ҳақида ёзган эдим. Худо хоҳласа шу ишларни ушбу мактаб базасида синовдан ўтказишга қарор қилдик. Қорақамишда ҳам потенциал жуда катта. Ким ким — мен буни жуда яхши биламан», — дейди фонд раиси.
Изоҳ (0)