Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган Мирзараҳимов Отабек Ҳасан ўғли қидирувга берилди.
У 1995 йил 20 ноябрда туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Оилали. Муқаддам Янгийўл шаҳар «Мустақиллик» МФЙда яшаган.
Аниқланган маълумотларга кўра, у блогерлик фаолияти билан шуғулланиб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотининг ғояларини ҳамда оқим тарғиботчиларнинг диний мазмундаги материалларни тарғиб қилиб, тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан О.Мирзараҳимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244(1)-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)