Андижон ва Фарғона вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Н. икки нафар фуқарони Андижон давлат университетига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.Х. фуқаро Д.ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)