Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан гўштнинг ноқонуний ташилишига чек қўйилди.
20 июль кунига ўтар кечаси соат 00:05 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган «Сангзор-15» ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи О.Й. бошқарувидаги Cobalt тўхтатилган.
Машина текширилганида унинг салони ва юкхонасида жами 490 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис ушбу юк ҳужжатлаштирилган.
Гўштнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган.
Изоҳ (0)