Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 84,65 сўмга пастлаб, 10 899,85 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 84,65 сўмга пастлаб, 11 098,23 сўм бўлди. Рубль ҳам пасайиш кузатилган — 10,87 сўмга камайиб, 187,73 сўм бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига 7 кун кўтарилишдан сўнг пастлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)