Ёрилай деяётган бош оғриғи, бурун битиши ва ёқимсиз томоқ оғриғи... Буларнинг барчаси шамоллаш аломатлари бўлиб, касалликдан иложи борича тезда қутулишнинг осон йўлларини ўргатамиз.
Ётоқ режими
Ўрнингиздан туриб уй юмушларини бажариш, итни сайр қилдириш ва бутун оила учун овқат тайёрлашни хоҳласангиз ҳам, бундай пайтда кун бўйи ётоқда ётиш лозим. Аммо ҳароратни назорат қилиб туринг — организмнинг ўзи шамоллашни енгишига имкон беринг.
C витамини
Тез тикланиш учун витамин C таблеткаларини ёки кукунини олинг — бу интерферон ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, касаллик вақтида ёғли ва протеинли овқатлардан воз кечинг.
Бурун чайиш
Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб бурун томчилари билан даволаш керак эмас. Касаллик энди бошланганда бурун чайишнинг ўзи етади — бунинг учун ўсимлик дамламаси ёки шўр сувдан фойдаланинг.
Кўп уйқу
Дам олиш тананинг тез тикланишига ҳисса қўшади, шунинг учун касалликнинг биринчи кунида ўзингизни уринтирманг. Оёқларингизни иссиқ тутинг, ҳатто жун пайпоқларда ҳам ухлашингиз мумкин.
Ингаляция
Бурун-ҳалқум йўлининг яллиғланишини эвкалипт, мойчечак, эман дарахти ва боржоми дамламаларида ингаляция қилиш билан бартараф этиш мумкин. Жараённи тўғри бажаришни унутманг: фақат бурун орқали нафас олинг ва оғзингиздан чиқаринг.
Томоқни чайиш
Чайиш ёқимсиз томоқ оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради, буни имкон қадар эрта бошлаган яхши. Ёд-туз эритмаси, ромашка ёки фурацелиндан фойдаланинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)