• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Пул бошқаришни ўргатиш, харажатларни назорат қилиш имконияти: Болалар банк картаси ҳақида асосий маълумотлар

    Рақамли молиявий технологиялар ҳар куни ривожланаётган бугунги кунда болаларни молиявий саводхонликка ўргатиш муҳимдир.

    Бунинг бир усули — фарзандингиз учун банк картасини очиш. «Дарё» болалар банк картаси ҳақида сўз юритади. 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Психологларнинг таъкидлашича, 10 ёшга келиб болалар пулнинг қадр-қимматини тўлиқ тушуниб мустақил ва онгли равишда харидларни амалга оширишга тайёр бўлишади. 

    Ота-оналар фарзандларига пулнинг қадрини тушунишга ва уларни оқилона бошқаришга ўргатишлари керак.

    Болалар банк картаси нима?

    Болалар банк картаси қуйидагича ишлайди: ота-она ўз номига махсус банк карта ҳисобини очади. 

    Банк картаси эса фарзандининг исмига очилади ва картага фарзандининг исми ёзилади. 

    Ушбу банк картаси ёрдамида тўловларни амалга ошириш ёки пулларни нақдлаш мумкин.

    Болаларга банк картасини очиш учун ота-она нима қилиши керак?

    Ота-оналар Humo, Uzcard ёки Visa болалар банк карталарига буюртма беришлари мумкин. Баъзи банклар қўшимча имконият сифатида болалар банк карталарини махсус дизайн билан таклиф этишади. 

    10 ёшдан катта фарзандлар учун болалар банк картасини очиш имкони мавжуд. Айрим банкларда ёш чегараси бундан ҳам кичик бўлиши мумкин. 

    Бунинг учун нима қилиш керак:

    1. Ота-она паспорт, фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан банкнинг исталган филиалига келади ва болалар банк картасига ариза қолдиради. Баъзи банкларда ушбу картага онлайн расмий веб сайт орқали буюртма бериш мумкин.
    2. Банк картаси билан операцияларни амалга оширишга розилик бериш.
    3. Банк картасининг тайёрлиги ҳақида қўнғироқ ёки SMS хабарни кутиш керак. Банк картасининг тайёр бўлиш вақти бир неча кун бўлиши мумкин (тахминан 3кундан 10 кунгача).
    4. Тайёр бўлгандан сўнг банкдан картани олиб кетиш.
    5. Фарзанд учун молиявий режалаштириш ва назорат қилиш учун банкнинг мобил иловасини ўрнатиш.

    Болаларнинг харажатларини қандай қилиб назорат қилиш мумкин?

    Чекловни ўрнатиш

    Биринчи бўлиб болага пул бошқаришни тушунтириш керак шундан сўнг агар зарур бўладиган бўлса чекловни ўрнатиш керак. 

    Болалар чекловни тўғри тушуниб етиши керак, яъни чекловни норма деб қабул қилиши керак.

    Биринчи бўлиб сарфлаш чегарасини тўғри ўрнатишингиз керак. Энг яхши йўли бу — боладан одатда нимани сотиб олишини ва қанча харажат қилишини эслаб қолишини сўрашдир. 

    Яхшиси бир ҳафталик чеклов қўйиш керак: чунки сарф-харажатлар кунларга қараб фарқ қилиши мумкин.

    Харажатлар чеклови 

    Ота ёки онанинг мобил рақамига SMS хабарномани ўрнатиш орқали боланинг сарф-харажатлари ҳақида маълумот олиш мумкин. 

    Бундан ташқари, фарзандингиз интернетда онлайн харидни амалга оширишга ҳаракат қилганда, ота ёки онага тўловни тасдиқлаш учун SMS хабарнома келади. 

    Шунингдек, сиз банк картасига сарф-харажатлар бўйича интернет тўловларига (хорижий валюта карталари учун) чекловларни ўрнатишингиз мумкин.

    Болалар банк карталарининг афзалликлари

    Болалар банк картасининг асосий афзаллиги бу хавфсизликдир. 

    Дўконга борганда болангизга маош келиб тушадиган картангизни бермайсиз, Ушбу банк картаси билан ота-она хавфсиз ва хотиржам бўла олади, фарзандингиз эса харажатларда мустақил бўлади.

    Хавфсизлик 

    Банк картасида пулни сақлаш ўзингиз билан нақд пул олиб юришдан кўра анча қулайроқ ва хавфсизроқдир. 

    Айниқса болалар банк картасини йўқотиш хавфи мавжуд бўлса-да, банк картасини блокировка қилиш орқали орқали банк картасини ҳимоялаш мумкин.

    Сақлаш 

    Амалиётлар шуни кўрсатадики болалар одатда бепарволик билан олиб юриладиган банкнотлар ва тангаларга қараганда банк карталарини камроқ йўқотади.

    Аниқлик 

    Банк картаси ёрдамида тўловларни амалга оширишда ҳеч қачон қайтимлар билан боғлиқ чалкаш вазият бўлмайди.

    Тезлик

    Зарур вақтда, ота-оналар боланинг қаерда бўлишидан қатъий назар унинг картасига тезда пул ўтказишлари мумкин.

    Режалаштириш

    Банк картаси ёрдамида болалар ўз харажатларини бошқаришни ўрганишлари мумкин. Банк картасидаги маблағларнинг мавжудлиги болада ўз харажатларини олдиндан режалаштириш ва тежаш одатини уйғотади. Келажакда бу албатта фойдали бўлади.

    Болалар банк карталарининг камчиликлари

    Ортиқча харажат 

    Болалар банк картасидаги пулга реаллик деб қарамасдан керак бўлгандан кўпроқ пул сарфлашлари мумкин.

    Молиявий хатарлар 

    Болалар банк ва банк картаси билан муносабат ўрнатишда тажрибага эга бўлмаганлиги сабабли фирибгарлар улардан банк картаси ва унга тегишли маълумотларни осонгина олишлари мумкин.

    Банк картасининг йўқолиши 

    Болалар катталар каби интизомли эмаслар, шунинг учун болаларда банк картасини йўқотиш ёки синдириш эҳтимоли кўпроқ. Банк картасига қайта буюртма бериш оддий амалиёт, аммо бу бироз вақт талаб қилади.

    Молиявий хавфсизлик қоидалари: болаларни нима ҳақида огоҳлантириш керак

    Болага молиявий хавфсизликнинг асосий қоидаларини тушунтириш керак шунда бола уларни доимо эслаб юради. Барча банк карта эгалари учун амал қилувчи қуйидаги қоидалар мавжуд: 

    • карта маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилмаслик керак (жумладан, PIN код, банк картаси рақами ва орқа тарафдаги CVC/CVV код);
    • ижтимоий тармоқларда банк картаси фотосуратларини юбориш ва жойлаштириш тақиқланади;
    • ота-онадан бошқа ҳеч кимнинг қўлига банк картаси харидни амалга ошириш учун берилмаслиги керак;
    • нотаниш web сайтларда банк картаси маълумотларини рўйхатдан ўтказмаслик керак.

    Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотлардан фойдаланилди

    19.07.2022, 21:10   Изоҳ (0)   32386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўмдаги омонатларнинг манфаатлилиги рекорд даражада кўтарилди — ўртача ставкалар 21 фоизга етди

    19.07.2022, 20:56

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайишни бошлади

    19.07.2022, 19:56

    Ўзбекистонда июль ойидаги энг қулай автокредитлар маълум бўлди

    19.07.2022, 19:24

    Навбатдаги рекорд: Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори 40 трлн сўмдан ошиб кетди

    19.07.2022, 13:57

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг ярмида энг кўп фойда кўрган банклар маълум бўлди

    18.07.2022, 18:35

    Moody’s Беларуснинг ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилди

    16.07.2022, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз



    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсон ўрнини эгалламайди, аксинча иш тартибини ўзгартиради— Халқаро меҳнат ташкилоти

    Дунё | 21 май, 19:35

    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

    Реклама | 21 май, 19:30

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    Шоу-бизнес | 21 май, 19:25

    Фаст-фуднинг организм учун яширин зарарлари аниқланди

    Дунё | 21 май, 19:20

    Жиззахда коррупцияга қарши курашишда масъулиятсизлик қилган раҳбарлар ишдан олинди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:15

    Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:10

    Космик станцияда сирли бактерия топилди

    Дунё | 21 май, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.