• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Касал бўлишга вақт йўқ: 20, 30, 40 ёш ичида ўтиш зарур бўлган тиббий текширувлар

    Саломатлик бебаҳо неъматдир. Унинг қадрига етмаслик ва эътиборсизлик келажакда кўпга тушиши мумкин. Ҳаётнинг ҳар ўн йиллиги тиббий кўриклар рўйхатига янги текширувларни қўшиб боради, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: Rawpixel

    Фото: Rawpixel

    20 ёш

    Ҳаётнинг энг гуллаб-яшнаган вақти. Ҳеч қандай текширув ва шифокорлар ҳақида ўйлашга вақт бўлмайди, чунки ҳатто ёш организм ҳам саломат бўлиб, ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Шу билан бирга, ушбу ёшда аёлларнинг катта қисми оила кўради ва фарзанд кутади. Шунинг учун аёллар она бўлишдан олдин сиз қуйидаги текширувлардан ўтиши керак:

    Гормонал мувозанатдаги ўзгаришлар

    Ушбу даврда гормонал фонни, биринчи навбатда, қалқонсимон без ва жинсий гормонлар функциясини ўрганиш жуда муҳимдир. Бузилишларни эрта босқичларда аниқлаш жуда ҳам аҳамиятли, чунки ўзгаришлар билан нафақат ички органлар, балки ташқи кўриниш ҳам азобланади.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • ҳайз даврининг бузилиши,
    • уйқу бузилиши,
    • қўзғалувчанликнинг ошиши,
    • доимий заифлик,
    • вазн ортиши,
    • соч тўкилиши,
    • тирноқлар мўртлашуви,
    • юз терисида тукларнинг ўсиши.
    Ирсият ҳаммасини ҳал қилади

    Ёшлигида, яқин қариндошлар оиласида қон томирлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, турли касалликларга генетик мойилликни, айниқса фолат циклидаги ўзгаришларни ўрганиш фойдали бўлади. Фолат метаболизмининг бузилиши (фолий кислотаси) қонда гомосистеиннинг кўпайишига олиб келади, бу қон томирлари деворларига шикаст етказади, уларнинг яллиғланишини қўзғатади. Қон қуюқлашиши хавфини кўрсатадиган қон ивишининг бузилиши белгилари билан ёш аёллар «Лейден омили» деб аталадиган синовдан ўтишлари керак. Худди шу номдаги синдром кўпинча эрта ҳомиладорлик даврида доимий бола тушишининг асосий сабабидир. Бугунги кунда генетик диагностика усуллари билан бундай муаммоларни тузатиш мумкин.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • оёқларда оғирлик;
    • юриш пайтида оёқ оғриғи;
    • оёқларда қон томир томирларининг бўртиб чиқиши.
    30 ёш

    30 ёш — умрнинг энг фаол вақти, қаттиқ ишлаш, ўқиш, оилага ёрдам бериш, болаларни тарбиялаш ва ўйин-кулгига вақт топишга ҳаракат қилиш керак. Шу сабабли ушбу давр умумий ҳаётийликни акс эттирувчи кўрсаткичларни назорат остида сақлашга арзийди.

    Гинеколог кўриги

    Аёллар учун гинекологга эндометриоз, бачадон миомаси ва сут безларида ўзгаришларни истисно қилиш учун йиллик ташрифлар талаб қилинади, айниқса, бундай муаммолар она ёки бувисида кузатилган бўлса. Ўз вақтида олдини олиш ҳар доим тўлиқ даволанишга қараганда камроқ вақт, пул ва ташвишларни талаб қилади. Оилада кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар ўзларига яхши ғамхўрлик қилишига ҳеч қачон эрта эмас. Тиббиётнинг ҳозирги даражасида кўкрак саратони кўп ҳолларда жиддий, аммо даволанадиган касалликдир. Ўсимта ёки шунга ўхшаш нарса аввалроқ аниқланган бўлса, даволаш осонроқ ва самаралироқ кечади.

    Шу билан бирга, аёлларда онкологик касалликлар таркибида иккинчи ўринда бачадон бўйни саратони ўрин олган бўлиб, уни олдини олиш ҳам осон. Бачадон бўйни саратони ривожланишида инсон папиллома вирусининг (HPV) роли тасдиқланганидан бери HPV учун тест 30 ёшдан бошлаб йиллик скринингнинг муҳим қисмига айланди. HPV нинг кўплаб штаммлари мавжуд, аммо улардан фақат бир нечтаси саратон ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Афсуски, онкологик касалликлар узоқ вақт давомида ўзини намоён қилмайди ва шунинг учун мутахассис текширувисиз бирор нарса дейиш қийин.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • кўкрак оғриғи;
    • кўкракнинг ранги ўзгариши;
    • ҳайз даврининг бузилиши;
    • кўп ҳайз кўриш;
    • узоқ муддатли ҳайз кўриш.
    Сурункали чарчоқ

    Агар чарчоқ, ҳолсизлик асабийлашиш, бефарқлик узоқ вақт давомида сезилса, унда бундай вазиятга чидамаслик керак. Албатта, иш билан шуғулланадиган ёш она учун бу ҳолат одатий кўриниши мумкин, аммо агар яхши дам олгандан кейин ҳам тузалиб кета олмасангиз, анемия ва гипотироидизм белгилари бўлиши мумкин. Шунингдек, энг муҳим макро ва микроэлементлар (магний, кальций, D витамини, B12 витамини ва бошқалар) даражасини текшириш тавсия этилади. Ушбу муаммоларни мутахассисга етказишдан уялмаслик лозим. Яхши шифокор ҳеч қачон сурункали чарчоқ белгиларини эътиборсиз қолдирмайди ва организмда нима етишмаётганини аниқлашга ҳаракат қилади.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • доимий чарчоқ;
    • асабийлашиш;
    • соч тўкилиши;
    • тирноқнинг мўртлашиши;
    • терининг рангсизланиши,
    • уйқучанлик.
    40 ёш

    Ҳаёт тартибга солинган, ритм тенглаштирилган. Инсон оёқлари остида мустаҳкам заминни ҳис қила бошлайди, ўзини ва атрофидаги дунёни тушунади, стратегия ва тактикани яхши ўйлаб, катта муваффақиятларга эришади. Бу даврда аёл менопаузага киради. Баъзилар учун организмнинг бу қайта тузилиши бутунлай оғриқсиздир, бошқалари учун бу жуда кўп муаммо келтириб чиқаради.

    Яна гормонлар

    Аввало, бу даврда гормонал фонни қаттиқ назорат қилиш керак. Гинеколог томонидан танланган гормонларни алмаштириш терапиясига ўтиш тавсия этилади.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • ҳайз даврининг бузилиши;
    • асабийлашиш;
    • терининг тез қариши;
    • вазн ортиши;
    • доимий чарчоқ;
    • терлашнинг кучайиши.
    Юрак билан боғлиқ масалалар

    Метаболик касалликларга атеросклероз ҳам киради. Атеросклероз ривожланиш хавфини назорат қилиш қирқ ёшдан кейин ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун муҳимдир. Юқори қон босимида липид алмашинувининг бузилиши ишемик юрак касаллиги, юрак хуружи, инсульт ва бошқаларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу кўрсаткичларни назорат қилиш ҳаётни сезиларли даражада узайтириши ва сифатини яхшилаши мумкин.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • ортиқча вазн;
    • ҳаракатсиз турмуш тарзи;
    • мувозанатсиз овқатланиш.
    Қонда қанд миқдори

    Бу ёшда глюкоза назорати ҳам талаб қилинади. Қандли диабет касаллигининг ривожланиш хавфини камайтириш учун бу аломатларни ўтказиб юбормаслик керак. ЖССТ маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб қандли диабет ўлимнинг еттинчи асосий сабабига айланади. Иккинчи тоифа диабетни эрта аниқлаш нисбатан арзон қон текшируви билан амалга оширилиши мумкин.

    Эътибор бериш керак бўлган аломатлар:

    • терининг қичиши;
    • қуруқ тери;
    • терида узоқ муддатли даволанмайдиган яралар;
    • ташналик.

    Мавзуга доир:

    • Ҳаммасига гормонлар сабабчи: уйқусизлик, чарчоқ, ортиқча вазн сабабини қаердан излаш керак?
    • Стресс белгилари: ёрдамга муҳтож эканингиздан дарак берувчи 10 та симптом
    • Умуман ухламаган бўлсангиз: кун бўйи тетик юриш учун тавсиялар

    16.07.2022, 13:32   Изоҳ (0)   31050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Телефондан кўп фойдаланиш оқибатида болалар кўзида сариқ парда ўсяптими? Мутахассис тушунтириш берди

    15.07.2022, 21:42

    Грипп, пневмония ва бронхит: инфаркт ҳамда инсульт хавфини оширадиган бошқа юқумли касалликлар

    15.07.2022, 17:47

    Эрталаб уйқудан кейинги бош айланиши қандай касалликлардан дарак беради?

    15.07.2022, 09:26

    Ҳақиқатми ёки уйдирма: вентилятор туфайли шамоллаб қолиш мумкинми?

    14.07.2022, 21:56

    Линзалардан фойдаланишда кўпчилик йўл қўядиган 6 та хато

    14.07.2022, 17:33

    Оқартирувчи тиш пасталари чиндан ҳам иш берадими? Улар нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?

    13.07.2022, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43

    Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди (видео)

    Ўзбекистон | 11 май, 13:25

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 11 май, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.