Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги икки қаватли супермаркет кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Сурхондарё вилояти давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўйилган эди.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,62 гектар. Бинонинг майдони — 4 635 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти мавжуд. Канализация тизими эса йўқ.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 19,7 млрд сўм эди. Савдолар 13 июль куни 10:00 да ўтказилди ва супермаркет 20,7 млрд сўмга сотилди.
Ғолиб сифатида ‘‘Мулти Супер Маркет’’ кўрсатилган.
Аввалроқ Тошкентдаги 3 хонали уй МИБ томонидан 1,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)