Латвия Сайми (парламент) «Энергетика тоғрисида»ги қонунга 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан табиий газ импортини тақиқловчи тузатишларни учинчи ўқишда қабул қилди.
Ҳужжатда мамлакатда стратегик газ захираларини яратиш ҳам назарда тутилган. Ҳар йили 1 октябрдан 30 апрелгача газ истеъмолини таъминлаш учун захиралар 31 августдан кечиктирмай Incҳукалн ерости газ омборида тўпланиши керак.
Латвия ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Россия газидан босқичма-босқич воз кечишни бошлаган.
1 апрелдан бошлаб Россия ҳукумати «дўст бўлмаган давлатлар», жумладан, Европа Иттифоқининг барча давлатларига газ етказиб бериш учун тўловларни Россия рублида амалга оширишни талаб қилмоқда, акс ҳолда газ экспорти тўхтатилади. Польша, Болгария, Финляндия ва Нидерландия аллақачон Москванинг бу шартларини рад этган.
Аввал Франция ҳукумати Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)