Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида 2022 йил 14 май куни автоҳалокатга учраб, шифохонада ётган Ўзбекистон фуқароси М.А.нинг қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиб, уни Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.
Ушбу мурожаат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистондаги вакили ва Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида тезкорлик билан ўрганилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгач, махсус автомобилда шифокор ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)