Навоий вилоятида фаолият юритувчи тележурналист Рухсора Каримова ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Facebook’да унинг ҳамкасблари маълум қилган.
Facebook фойдаланувчиси Хушнуд Ҳотамнинг ёзишича, Рухсора Каримова Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг энг иқтидорли, истеъдодли муҳаррирларидан бири бўлган. У автоҳалокатга учраб, вафот этган. Айтилишича, марҳумадан уч нафар фарзанд қолган.
«Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, Рухсора Каримова иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда ЙТҲга учраган. Аммо ЙТҲ тафсилотлари ҳозирча номаълум.
«Ўзимиз ҳам шокдамиз. Энг маҳоратли ва инсон сифатида ҳам самимий ҳамкасбларимиздан бири эди», — дейди АОКАнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов.
Изоҳ (0)