• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Ўзбекистонда Visa карта очиш жараёни — шартлар, талаблар, нархлар

    Visa дунёдаги йирик тўлов тизимидан биридир. Ушбу халқаро карта дунёнинг деярли барча мамлакатларида қабул қилинади.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    «Дарё» Ўзбекистоннинг барча банкларида Visa карта очиш, хизмат кўрсатиш тарифлари, банк танлашда нималарга аҳамият бериш кераклиги ва уларнинг нархи ҳақида сўз юритади.

    Visa карталари — халқаро тўлов тизимларида қўлланиладиган халқаро карта ҳисобланади.

    Масалан, UzCard ва Humo карталари орқали халқаро интернет-дўконларга тўлов қилиш имконияти деярли йўқ (кобейжинг карталар бундан мустасно).

    Халқаро карталар орқали эса App Store, Google Play ва Amazon каби дўконларга тўловларни амалга ошириш мумкин.

    Visa’нинг қандай турлари бор?

    Visa карталарининг 3 тури мавжуд:

    • Visa Virtual;
    • Visa Classic;
    • Visa Premium.

    Visa Virtual электрон равишда очилади, шу сабабли уни терминалларда ёки банкоматларда ишлатиш мумкин эмас. Асосий афзаллик — расмийлаштиришнинг осонлиги ва паст тарифлардир.

    Энг кенг тарқалган тур — бу Visa Classic. Унда хизмат кўрсатиш паст нархда ва кенг функционалликда бўлади.

     

    Карта ёрдамида меҳмонхона хонасини брон қилиш, авиачипталарни харид қилиш кабиларни амалга ошириш мумкин.

    Premium карта — Visa Gold, Visa Platinum ва Visa Infinite’да бир қатор имтиёзлар мавжуд.

    Улар орқали тўлов тизимлари ҳамкорларидан чегирмалар, шунингдек, бир қатор қўшимча хизматларга эга бўлиш мумкин. Масалан, саёҳат учун бепул суғурта, автомобиль сотиб олишда 35 фоизгача чегирма, юридик ва тиббий ёрдам кабилар.

    Карта қандай очилади?

    Деярли барча банкларда картани расмийлаштириш учун фақат паспорт ва пул талаб қилинади.

    Аксарият ҳолларда банк офисига икки марта бориш талаб этилади: биринчисида — ариза ёзиб, ҳужжатлар тақдим этилади, иккинчиси — тайёр картани олиш учун.

     

    Бундан ташқари, ҳозирда Visa карталарга онлайн буюртма бериш имконияти ҳам мавжуд. Бунда Visa карта очиш учун танланган банкнинг расмий сайтига кириш керак.

    Банкларнинг тартиб-қоидаларидан келиб чиқиб, тайёр картани банк офисидан олиб кетиш ёки етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.

    Карта 2−3 йилга амал қилади. Ушбу даврдан сўнг банк картани бепул қайта чиқаради.

    Шу билан бирга, халқаро картани очиш ва ундан фойдаланиш учун банкка комиссия тўлаш керак бўлади :

    • карта турига қараб нархлар — 25 минг сўмдан 200 минг сўмгача;
    • картадан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда комиссиялар ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача ечиб олинади.

    Карта очиш учун банкни қандай танлаш керак?

    Аввало тарифларга эътибор бериш керак — нархи, нақд пул олиш ва товарлар учун комиссия, минимал қолдиқ миқдори ва бошқалар.

    Банкларнинг сайтларида нафақат банк филиаллари, балки банкоматлар жойлашган манзиллар ҳам кўрсатилган. Уларга эътибор бериш керак.

    Бунга сабаб — карта чиқарилган банк банкоматларидагина пулни бепул ечиш мумкин. Агар бошқа банкда нақд пул олинса, иккала банк ҳам комиссия ечиб олади.

    Шунингдек, ҳамма банкларда халқаро карталарга хизмат кўрсатиш турлича бўлади.

    «Банк хизмати» сайти орқали қулай банк ва карта турини танлаш имконияти бор.

    Фото: «Банк хизмати»

    Фото: «Банк хизмати»

    Кейинги мақолаларда MasterCard, UnionPay ва кобейжинг карталари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилади.

    13.07.2022, 22:10   Изоҳ (0)   73343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доллар курси 2002 йилдан бери биринчи марта евро курсидан ошиб кетди

    13.07.2022, 18:37

    Доллар ва евронинг қиймати 20 йил ичида илк бор тенглашди

    12.07.2022, 12:10

    Россия рубли дунёдаги энг кучли валюта деб топилди

    06.07.2022, 22:05

    Қарзлардан қутулишнинг энг яхши воситаси: оилавий бюджет нима ва унинг қандай ижобий томонлари бор?

    06.07.2022, 22:01

    Евро долларга нисбатан 20 йиллик энг паст даражага тушди

    05.07.2022, 20:59

    Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум бўлди

    05.07.2022, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.