• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Синдзо Абэнинг ўлдирилиши: Япония полицияси собиқ бош вазир хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар бўлганини тан олди

    Япония полицияси 8 июль, жума куни Нара шаҳрида отиб ташланган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар бўлганини тан олди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

    Нарада қотиллик юз берган жой

    Нарада қотиллик юз берган жой
    Фото: EPA

    «Хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар бўлганини рад этиб бўлмайди», — деди Нара полицияси бошлиғи Томоаки Онидзука.

    Абэ сиёсий кампания тадбири чоғида ўққа тутилди, бу жиноят Японияни чуқур ларзага солди.

    Полиция хабарига кўра, жиноятда гумонланувчи, 41 ёшли Тэцуя Ямагами «маълум бир ташкилот»га нисбатан аламзада бўлган.

    Япония ОАВлари терговга яқин манбаларига таяниб ёзишича, Ямагами Абэни аллақандай диний гуруҳга алоқадор деб ҳисоблаган, унинг онаси ушбу гуруҳ туфайли, молиявий жиҳатдан вайрон бўлган.

    Гумонланувчи Абэга қўлбола тўппончадан ўз узганини тан олган.

    «Нима содир бўлганини аниқлаш учун зудлик билан пухта текширув ўтказишимиз керак», — деди полиция бошлиғи Онидзука айнан қандай камчиликларни кўрганига аниқлик киритмасдан. У журналистлар билан мулоқот қилаётиб, кўз ёшларини базўр тийиб турган.

    Ямагами полицияга маълум қилишича, уч йил Япония ҳарбий-денгиз кучларида, Ўз-ўзини мудофаа қилиш денгиз кучларида хизмат қилган. Яқинда эса Япония ғарбидаги фабрикада ишлаган.

    Абэ Японияга ҳаммадан кўпроқ бош вазирлик қилди ва 67 ёшида вафот этди. У 10 июль, якшанба кунига белгиланган парламент юқори палатасига сайловлар арафасида Либерал-демократик партия учун кампания ўтказаётган эди.

    Амалдаги бош вазир Фумио Кисида (у ҳам либерал-демократик партия аъзоси) «тили калимага келмай қолгани»ни айтди ва япон демократияси «ҳеч қачон зўравонликка таслим бўлмайди» деб ваъда берди.

    Ўқотар қурол қўллаган ҳолда зўравонлик содир этиш Японияда жуда камдан-кам кузатилади, у ерда ўқотар қурол тақиқланган, сиёсий зўравонлик ҳолатлари эса деярли учрамайди.

    Синдзо Абэ жасади ортилган катафалк унинг Токиодаги қароргоҳига етиб келмоқда. 2022 йил 9 июль

    Синдзо Абэ жасади ортилган катафалк унинг Токиодаги қароргоҳига етиб келмоқда. 2022 йил 9 июль
    Фото: Getty Images

    Полиция Абэ нима сабабдан нишонга айлангани ва унинг қотили ёлғиз бўлган-бўлмаганини аниқлаштирмоқда.

    Абэ орқа томонидан ўққа тутилган пайтида чорраҳада туриб сиёсий номзод номидан нутқ сўзлаётган эди. Фотосуратларда воқеадан бир неча сониялар аввал гумонланувчи Абэнинг ёнида турганини кўриш мумкин.

    Гувоҳлар катта тўппонча кўтарган одам Абэдан бир неча метр масофада ҳаракатлангани ва унга икки марта ўқ узганини тасвирлаб берди. Собиқ бош вазир ерга йиқилган, ўткинчилар эса қўрқувдан бақириб юборган.

    Хавфсизлик кучлари ўқотарга ташланди, у эса қочишга ҳам уринмади.

    Абэни ўлдирган қўшоғиз қурол метал ва ёғочдан қўпол қилиб ясалиб, мустаҳкам қора изолента билан ўраб ташланган.

    Кейинроқ гумонланувчининг уйидан яна бир нечта қўлбола тўппонча ва портловчи моддалар топилди.

    Абэ бўйнидан яраланди ва вертолётда касалхонага олиб кетилаётган пайтда кучли қон йўқотаётган эди.

    Хабарларга кўра, ҳужумдан кейин бир неча дақиқа давомида унинг ҳуши жойида бўлган, аммо уни даволашга ўтказишганида, ҳаёт белгилари аниқланмаган.

    Тиббиёт ходимлари уни қутқариш учун бир неча соат тер тўккан, аммо 8 июль куни маҳаллий вақт билан 17:03 да (Тошкент вақти билан 13:03) у вафот этган деб эълон қилинди.

    Отишма содир этганидан кейин гумонланувчи полиция ходимига тўқнаш келди

    Отишма содир этганидан кейин гумонланувчи полиция ходимига тўқнаш келди
    Фото: Reuters

    Япония ижтимоий тармоқларида «Биз зўравонликни эмас, демократияни хоҳлаймиз» хэштеги бутун 8 июль куни  трендда бўлди, кўплаб фойдаланувчилар ушбу ҳодиса юзасидан ўз даҳшати ва нафратини билдирди.

    2014 йилда Японияда ўқотар қуролдан ўлим ҳолатлари бор-йўғи олтита бўлган, таққослаш учун, АҚШда — 33 599 та. Қурол сотиб олиш учун одамлар қатъий текширувдан ва руҳий саломатлик тестидан ўтиши керак. Ҳатто у ҳолда ҳам фақат сочма ўқли ов милтиғи (дробовик) ва пневматик винтовкаларга рухсат берилади.

    Мавзуга доир:

    • Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасддан сўнг касалхонада вафот этди
    • Синдзо Абэга ўқ узган шахс дастлаб диний гуруҳ етакчисига ҳужум қилишни режалаштирган
    • Японияни икки марта ва энг узоқ муддат бошқарган Синдзо Абэ ким эди?

    11.07.2022, 14:08   Изоҳ (0)   20970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония ҳукмрон партияси парламент юқори палатасига сайловларда ғолиб бўлди

    11.07.2022, 13:28

    Зеленский ҳарбийларга Украинанинг жанубий ҳудудларини жанг билан қайтариб олишни буюрди

    11.07.2022, 12:10

    Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс бош вазир лавозимига номзодини қўйди

    11.07.2022, 11:05

    Германия Украинага 9 млрд евролик ёрдам пакети тақдим этилишига тўсқинлик қилмоқда — ОАВ

    11.07.2022, 10:04

    Испанияда буқалар билан ўтказилган пойгаларда 22 киши жароҳат олди (видео)

    10.07.2022, 23:39

    Франция Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёрланмоқда

    10.07.2022, 23:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.