«Россия» авиакомпаниясининг 10 июль куни Самарқанддан Москвага учган Sukhoi Superjet 100 самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди.
Аэропорт ходимининг «РИА Новости»га маълум қилишича, FV-6552 рейси жадвал бўйича маҳаллий вақт билан соат соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учган, бироқ техник сабабларга кўра экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилган ва соат 09:00 да келиб қўнган.
Аниқлик киритилишича, ҳозирда ушбу самолёт аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.
Изоҳ (0)