• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Жонгинам», «Дилором», «Карвон кўрдим». Ўзбек эстрадасидаги энг муваффақиятли cover-қўшиқлар (видео)

    Кейинги пайтларда эски қўшиқларни cover услубида айтиш урфга айланди. Эски ёки бироз унтилган қўшиқларнинг янгича ижроси ёшларга маъқул келмоқда. Ретро қўшиқларни янгича ижроси баъзи тингловчиларга ёқмаса-да, улар орасида муваффақиятли чиққан cover’лар ҳам йўқ эмас.  YouTube тармоғида энг омадли cover’лар деб топилган ва миллион марта томоша қилинган  қўшиқлар билан танишинг.

    «Жонгинам»

    Хонанда Муниса Ризаева марҳум ижодкор Лайлонинг «Жонгинам» қўшиғини cover йўналишида ижро этди. Мазкур қўшиқни Лайло Алиева 1997 йил ижро этган. Мазкур қўшиқнинг мусиқаси Руслан Шариповга, сўзи эса Иброҳим Жияновга тегишли. Қўшиққа Дмитрий Каробкин томонидан клип суратга олинган. Мазкур клип ўша йилларнинг энг катта бужетли ва халқаро талабга жавоб берадиган ўзбек клипи бўлган.

    Хонанда Муниса Ризаева эса мазкур таронани Руслан Шарипов хотирасига бағишланган концерт дастури учун қайтадан ижро этди. Қўшиқ илк қарши олинганидан сўнг клипмейкер Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда клип суратга олди.

    — Руслан Шарипов Лайлодан альбомга буюртма олганидан кейин мени олдига чақирган. Аввал мусиқа басталаниб, ундан кейин сўзини ёзганмиз. Аммо Руслан ака мусиқага мослаб айрим сўзларни ўзгартирганди. «Бу сўзлар адабий меъёрларга мос келмайди», деб норози бўлгандим. Аммо у қўшиқда шундай қилишга мажбур бўладиган вазиятлар бўлишини тушунтирганди.

    — Муниса Ризаева «Жонгинам» қўшиғининг клипига қўшиқ муаллифларини ёзибди, аммо шеър муаллифини ёзишни унутибди. Бундан бироз жаҳлим чиқди. Кейин у тўлиқ cover қўшиқ эмас. Чунки унинг ижроси Лайлоники билан бир хил. Лайло авж нуқталарини гўзал ижро этганди, унинг ижроси барибир ўзига хос, — дейди «Жонгинам» қўшиғининг шеър муаллифи Иброҳим Жиянов.

    «Кўз ёшим»

    Юлдуз Усмонова 2011 йили «Кўз ёшим» номли қўшиқни ижро этган. Рок йўналишидаги мазкур қўшиққа хорижда клип суратга олингани ҳақида маълумот берилганди. Яқинда ёш хонанда Умидахон «Кўз ёшим» қўшиғини cover тарзида ижро этди. Марҳум спортчи Мурод Хонтўраев хотирасига бағишлаб, клип ҳам суратга олди.

    — Бир йил аввал Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоқлари Мансур Агалиевга опанинг қўшиқларини қайтадан ижро этиш ниятим борлигини айтгандим. Кўп ўтмай, баъзи қўшиқларни ижро этишга рухсат беришди. Улар орасида «Кўз ёшим» қўшиғи ҳам бор эди. Рухсат олганимга ҳам 6 ойдан ошиқроқ вақт ўтди. Бу вақт мобайнида қўшиққа мусиқий сайқал бердик, клип ғояси ҳақида ўйладик. Қўшиқ cover йўналишида ижро этилган бўлса-да, унга қўпол ўзгартириш киритишни истамадик. Чунки ҳар қандай cover’да муаллифнинг имзоси сақланиб қолиши керак, — дейди хонанда Умидахон.

    Мурод Хонтўраев ҳаётига бағишланган клип клипмейкер Шерзод Умаров томонидан суратга олинган. Клипда бош ролни Муҳаммадали Йўлдошев ижро этган.

    «Ўйламадим» 

    Эски қўшиқларни янгилаб айтишга уста Достон Эргашев «Ўйламадим» қўшиғидан ҳам унумли фойдаланган. Аслида мазкур қўшиқ 1993 йили қашқадарёлик хонанда Ўктам Алиев томонидан яратилган.

    — Бу қўшиқни чироқчилик Улуғбек бахши Абраев билан ҳамкорликда яратганмиз. У инсонни аввалдан ҳурмат қилардим. 1993 йили давлат тадбирида учрашиб қолганмиз ва ундан қўшиқ яратиб беришини сўраганман. 2012 йили Чироқчида қўшиққа клип ҳам олганмиз, — дейди хонанда Ўктам Алиев.

    Достон Эргашев ҳам мазкур қўшиқни cover йўналишида ижро этган ва унга клип суратга олган. «Қўшиқни бир ой давомида ўйлаб яратдим», деган жумла Ўктам Алиевни ранжитган ва икки ижодкор ўртасида низо юзага келган. Аммо тан олиш керак, Достон Эргашев ижроси  аввалгиларига  нисбатан омадлироқ чиқди.

    «Чақасан»

    Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг «Чақасан» қўшиғи ёш ижрочи Афрўза «The cover up» лойиҳасида ижро этган. Cover йўналишидаги қўшиқ Жаҳонгир Отажоновга ҳам маъқул келди. Шу кунгача cover йўналишидаги қўшиқ Ёутубе тармоғида 7 миллион маротаба кўрилган.

    «Оқбилак ойим тошкантлик»

    2017 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов томонидан ижро этилган «Оқбилак ойим тошкентлик» қўшиғи анча йиллар аввал Илҳом Иброҳимов томонидан ижро этилган. Фақат бу қўшиқ андижонлик оқбилакларга бағишланганди.

    Равшан Комилов ижросидаги қўшиқ ҳам мухлисларга маъқул келган. Хонанданинг камтарона клипи ҳам мухлислар томонидан илиқ қарши олинган.

    2019 йили ёш хонанда Жасмин «The cover up» лойиҳаси учун мазкур таронани cover йўналишида ижро этган. Қўшиқ шу кунга қадар YouTube тармоғида 3 миллион марта томоша қилинган.

    «Дилором» 

    Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг «Дилором» қўшиғи ўзи даврининг хит таронаси бўлган десак муболаға бўлмайди. Мазкур қўшиқ Муҳаммад Юсуф шеъри, Алишер Расулов мусиқаси асосида яратилган.

    — Ғулом акам студияга келиб,  яхши қўшиқ қилиб беришимни сўради. Мен эстрада йўналишида ёзсам, сизга тўғри келармикан, дедим. Ёнимда раҳматли шоир Муҳаммад Юсуф ҳам бор эди. Кейин танго йўналишида айтасизми десам, «Айтавераман замонавий инсонларнинг қулоғига ёқадиган қилиб беравер», деди. Тангони чалдимда Муҳаммадга қараб ўтиравердим. У Дилором деди. Кейин яна чалдим. У сиз малика биз Ғулом деди. Шу билан «Дилором» қўшиғи  яралди, — дейди Алишер Расулов.

    2020 йили ёш хонанда Ёрқинхўжа Умаров «The cover up» лойиҳаси учун «Дилором» қўшиғини cover йўналишида ижро этди. Қўшиқ шу кунгача YouTube тармоғида 2 миллиондан ортиқ томоша қилинган.

    «Карвон кўрдим» 

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим шеъри асосида «Карвон кўрдим» номли қўшиқни ижро этган.

    2018 йили СанЖай тахаллуси билан ижод қилувчи Санжар Жавбердиев ижтимоий тармоқларга ўзи ижро этган «Карвон кўрдим» қўшиғини жойлаган. Қўшиқ интернет кузатувчиларига маъқул бўлгач, ижрочига қизиқиш ортган. Аммо у Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик ҳуқуқини бузган деб топилиб,  шоирга жами 94 миллион сўм миқдорида жарима ва маънавий зарар тўлаши лозимлиги ҳақида суд қарори чиқарилган. Шу боис, хонанданинг расмий YouTube саҳифаларидан мазкур қўшиқ ва унга ишланган клип ўчиртирилган.

    Мавзуга доир:

    • «Уйланамиз», «Дадамнинг соясида» ва «Ўйламадим» — биринчи ижросидан кўра иккинчиси омадлироқ чиққан қўшиқлар (видео)
    • «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)
    • «Жўжи қоро», «Акахонларим», «Эҳ, жўралар». Ҳаётдагидан кўра YouTube’да машҳур бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    10.07.2022, 17:33   Изоҳ (0)   53450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейт Уинслет, Эмма Уотсон, Жонни Депп ва мухлисларига яхшилик қилиши билан эътиборга тушган бошқа машҳурлар

    10.07.2022, 11:52

    Instagram: Рақсни тарк этишига ишора қилган Паризода, болалигида хонанда бўлишни истамаган Жаҳонгир Фозилжонов, мухлислари қўлидан ош еган Зиёда

    08.07.2022, 22:46

    Қисмат доғи: турли сабабларга кўра турмуш ўртоғидан бевақт жудо бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    08.07.2022, 18:49

    Шакира Жерар Пике билан ажрашишини айтганидан сўнг футболчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини 5 млн киши тарк этди

    08.07.2022, 16:48

    Disney Микки Маус мултқаҳрамонининг муаллифлик ҳуқуқини йўқотиши мумкин

    08.07.2022, 09:50

    Instagram: Жасур Умиров оёғини синдирди, «VIA Marokand» хонандаси Асал янги машинали бўлди, Лола усталардан норози

    07.07.2022, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.