Қашқадарёда маст эркак мушукни аёвсиз калтаклаб, деворга улоқтириб юборгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ хабар қилишича, ушбу шахс ушланиб, жавобгарликка тортилган.
2022 йил 4 июль куни соат 08:30 ларда Чироқчи тумани Обод МФЙда яшовчи вояга етмаган 2006 йилда туғилган А.М. Кўкдала тумани «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи амакиси А.А.ни уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган уй мушугига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмаганлиги сабабли унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Чироқчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)