АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида «Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги ишсизлар сони маълум қилинди.
Таҳлилларга кўра, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари сони 2022 йил 1 март ҳолатига ўртача 2,4 миллион кишини (2 356 954 киши) уларнинг 568,5 минг (24,1 фоиз) нафарини хотин-қизларни, 827,1 минг (35,1 фоиз) нафарини ёшлар ташкил этади.
Уларнинг 1,5 миллион нафари Россия, 366,3 минг нафари Қозоғистон, 144,7 минг нафари Туркия, 47,4 минг нафари Жанубий Корея, ва 348,1 минг нафари бошқа давлатлар ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ (0)