Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси июль ойининг дастлабки икки ҳафтаси давомида Шанхайдаги заводида Model Y йиғиш линиясида ишлаб чиқаришнинг муҳим қисмини тўхтатади, дея хабар берди Bloomberg нашри манбаларга таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, кейинроқ 18 июлдан бошлаб Модель 3 ишлаб чиқариладиган линия иши 20 кунга тўхтатилади.Автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида заводни модернизация қилиш ишлари август ойи бошида якунланиши кутилмоқда.
Германиянинг TeslaМаг сайти Америка компанияси Берлин яқинида жойлашган завод ишини 11 июлдан бошлаб икки ҳафтага тўхтатиб қўйиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, август ойида ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан икки баравар ошириш режалаштирилган, деди нашрга номи ошкор этилмаган манба.
Изоҳ (0)