Қоидаларни қўпол равишда бузган икки автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқда Isuzu автобуси ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги ҳамда SAZ LE60 русумли автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Видеолар Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу Isuzu ҳамда SAZ LE60 автобус ҳайдовчиларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)