«Манчестер Сити» «Лидс» таянч ярим ҳимоячиси Келвин Филлипс трансферини эълон қилди.
Хавбек Манчестер клуби билан 6 йиллик шартномага имзо чекди. Англия терма жамоаси футболчиси «шаҳарликлар» сафида 4-рақам остида тўп суради.
Журналист Фабрицио Романинг хабарига кўра, манчестерликлар ярим ҳимоячи учун 42 миллион фунт ва қўшимча бонуслар тўлаб беради. Трансфер доирасида «Манчестер Сити»нинг 18 ёшли футболчиси Дарко Жаби «Лидс» сафига ўтади.
26 ёшли Келвин 2021/22 йилги мавсум АПЛда 20 та ўйинда иштирок этиб, 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)