Канаданинг Викториявилль шаҳрида (Квебек провинцияси) бир эркак кўчада ўткинчиларга қарата ўт очди, оқибатда беш киши жабрланди, деб ёзади «РБК» маҳаллий полицияга таяниб.
Ҳодиса 2 июль куни кечқурун Нотр-Дам-Стрит-Ист кўчасида юз берган, отишмани 36 ёшли эркак содир этган. У кўчада тўппончага ўхшаган буюм билан юриб, ундан қўрғошин ўқлар билан отган. Бу ҳақда полицияга гувоҳлар гапириб берган. Идора вакили Николь Шолтуснинг сўзларига кўра, эркак тасодифий ўткичиларга яқинлашиб, уларга таҳдид қила бошлаган.
Жабрланувчилар жиддий бўлмаган жароҳатлар олган, ҳужум қилган шахс аллақачон қўлга олинган. 4 июль куни инга айбловлар эълон қилинади, суд эса жазо чорасини танлайди. Полиция вакили тахмин қилишича, эркак қурол қўллаган ҳолда ҳужум қилиш ва таҳдид қилишда айбланиши мумкин.
Ушбу моддалар бўйича Канадада ўн йил ва беш йилга озодликдан маҳрум этилиш мумкин.
Аввалроқ Копенгагендаги савдо марказида отишма юз бериб, уч киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)