• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Фоизлар ва рақамлар: инфляция ўзи нима ва уни ҳар ой ўзгариши нимани англатади?

    Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция июнь ойида 0,9 фоиз бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Йил бошидан буён инфляция 6,5 ​​фоизни, йиллик нисбатда эса 12,2 фоизни ташкил этди. 

    Инфляция ҳар ой ва ҳар йил якунида ҳисобланади. Бу рақамлар ва фоизлар нима учун керак — буларнинг ҳаммаси ‘‘Дарйў’ шарҳида. 

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

     

    Инфляция — лотинча «inflatio» сўзидан олинган бўлиб, «шишиш», «бўртиш», «кўтарилиш» деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. 

    Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.

    Пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади?

    Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш тушунилади.

    Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди.

    Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олишни билдиради.

    Инфляциянинг асосий кўрсаткичи истеъмол нархларининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади. 

     

    Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

    Узоқ вақт мобайнида товар ва хизматлар нархлари барқарор бўлган, ривожланган мамлакатларда инфляциянинг ўрта муддатли кўрсаткичи 2 фоиз атрофида бўлади. 

    Ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган.

    Мамлакат ичидаги товар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига кўра инфляция турли даражаларда бўлади:

    • Судралувчи (мўътадил) инфляция;
    • Шиддатли (галлопинг) инфляция;
    • Гиперфляция.

    Судралувчи (мўътадил) инфляция — Узоқ вақт давомида барқарор ва паст даражада бўлган инфляция (замонавий иқтисодиёт учун йилига 1-4 фоиз нормал ҳисобланади).

    Шиддатли (галлопинг) инфляция — Инфляцияни йиллик даражаси 10 фоиздан ошиб, ҳар ойда ўсиб боради.

    Гиперфляция— Мамлакатда ўртача нарх-навонинг ҳаддан ташқари ошгандаги ҳолати бўлиб, ойига 50 фоиз, йилига эса 50 баравардан ҳам кўпроқ ошиши мумкин.

    Бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфляция салбий жиҳатга эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфляциянинг ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. Иқтисодий ўсиш учун кам фоизли барқарор инфляция бу табиий жараён.

    Паст даражадаги инфляция иқтисодиётда қўшимча талаб яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. Инфляциянинг умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин. 

    Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш мумкин:

    • талаб инфляцияси;
    • таклиф инфляцияси.

    Талаб инфляцияси — Инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. 

    Соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади.

    Таклиф инфляцияси — инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади.

    Яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади.

    Шиддатли инфляция келгусида юқори инфляцияга олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариб юбориш хавфи бор. Шу нуқтаи назардан паст даражадаги барқарор инфляция ижобий ҳисобланади.

    Мақолада «Bankxizmati.uz» сайтининг маълумотидан фойдаланилган

    04.07.2022, 22:08   Изоҳ (0)   56473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда нархларнинг ошиши яна бир рекорд ўрнатди

    04.07.2022, 21:32

    Германия 30 йил ичида биринчи марта экспортдан кўра кўпроқ импорт қилди

    04.07.2022, 21:13

    Ўзбекистон икки ҳафта ичида Украинага 45 тонна тарвуз экспорт қилди

    04.07.2022, 17:19

    Кўплаб йирик иқтисодиётли давлатлар келаси йилда рецессияга учраши кутилмоқда

    04.07.2022, 11:50

    Туркияда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5 500 лирагача оширилди. Бу юқори инфляциянинг таъсири

    02.07.2022, 22:13

    Европа Иттифоқи Россия олтинига қарши санкциялар киритмоқчи

    01.07.2022, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.