Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги «Жекетерак» маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, жекетераклик фуқаролар кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини айтишган. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакат бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашган.
Изоҳ (0)