Биткоин сўнгги ўн йилдан ортиқ вақтдаги энг ёмон чоракни босиб ўтди. 2022 йилнинг иккинчи ярмида криптовалюта 58 фоизга ўз қийматини йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Биткоиннинг бу даражада қадрсизланишига асосан дунё бўйлаб Марказий банклар томонидан шафқатсиз фоиз ставкалари сабаб бўлмоқда.
58 фоизлик пасайиш 2011 йилнинг учинчи чорагидан бери энг каттаси. Ўша пайтда биткоин ҳали бошланғич босқичида эди.
Тошкент вақти билан соат бугун, 30 июнь куни 11:30лар атрофида энг йирик криптовалюта 5 дақиқа ичида 500 доллардан кўпроққа пасайиб, 19 476 долларга тушиб кетди.
14:30 га келиб биткоин 19 минг доллардан ҳам тушиб кетди ва соат 17:30 да 19,1 минг доллар бўлиб турибди.
Айни пайтга келиб биткоиннинг бозор қиймати 367 млрд долларга тенг ва у қисқариб бормоқда.
2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 68 минг долларгача кўтарилган эди.
Изоҳ (0)