Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади. Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

90 йил аввал. 1932 йил 26 июнь, якшанба

СССР ҳукумати мамлакатнинг барча пахта етиштирувчи ҳудудлари, хусусан, Ўзбекистонга пахтани 1 декабрдан кечикмай териб олиш ҳақида кўрсатма берган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

Қизиқ ахборот: Тошкентнинг Сталин туманида «Матлуботсоюз» ташкилотининг машинасини туман ижроия қўмитаси ўзича олиб қўйиб, уч ойгача қайтармаган; ташкилотнинг отини эса туман милицияси олиб қўйиб, то ўлгунича миниб юрган. Шу муносабат Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бюроси машинани қайтариш, отнинг ўлими сабабларини аниқлаб, ўлган отнинг пулини тўлаб бериш, айбдорларни жазолаш ҳақида қарор чиқарган. «Марказқўм партиянинг барча райкомларини огоҳлантирадики, бундай кейинда бундай ҳодисаларга йўл қўйиш сира ярамайди», — дейилади қарорда.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

Дунёда нима гап? Бавадийлар Ҳижоз (ҳозирги Саудия Арабистони)га бостириб кирган. «Қуддусдан олинган хабарларга қараганда, «бир неча минг бадавий Фаластин томондан Ҳижознинг шимолий томонига ҳужум қилиб, бир неча қишлоқни ишғол қилди. Ваҳҳобийлар қўшини талафот бериб, мамлакатнинг ички томонига, Мадина сари чекинмоқда».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 26 июнь сонидан лавҳа

60 йил аввал. 1962 йил 26 июнь, чоршанба

Никита Хрушчёв бошчилигидаги СССР делегацияси Руминияда ташриф билан бўлган. Ташриф давомида Хрушчёв, доимгидек, кўп минг кишилик оломон олдида нутқ сўзлаган. Бу сафар у Ғарб мамлакатларидаги «фейк-нюс»чи хабар ташкилотларини қоралаган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

1962 йил 25 июнь куни Ўзбекистон парламентининг бешинчи чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон ҳукумати раиси ўринбосари — ташқи ишлар вазири Сарвар Азимов мактаблар тўғрисидаги қонуннинг бажарилиши тўғрисида маъруза қилган. Ундаги айрим рақамлар қизиқ: 1962 йилда Ўзбекистондаги мактаблар сони 6417 та бўлган, уларда 1,59 миллион нафар ўқувчи таҳсил олган; олий ўқув юртларидаги талабалар сони эса 114,2 минг кишини ташкил этган.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 26 июнь сонидан лавҳа

30 йил аввал. 1992 йил 26 июнь, жума

Марказий газеталарда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Туркистонда, Аҳмад Яссавий мақбарасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви тафсилотлари эълон қилинган. «Ҳавода оппоқ умид қуши бўлиб тайёра кўринди. Мезбонлар азиз меҳмонларга ўлан айтиб пешвоз чиқишади. Туғишган оға-инилар қучоқ очиб омонлашдилар. ‘Бовурим Нурсултон Абишевич, омонмисиз’, деди Ислом Каримов. ‘Хуш келибсиз, Ислом оға’, деб бағрига босди Назарбоев», — дейилади ЎзА ахборотида. Унда Ислом Каримовдан шундай иқтибос ҳам келтирилган: «Биз, қозоқ билан ўзбек бир-биримизни шундай қўллаб-қувватлайликки, халқларимизнинг иноқ-иттифоқлиги барчага намуна бўлсин. Ўзбек қозоқ билан қудратли, қозоқ эса ўзбек билан ифтихорлидир».

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

1992 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Покистон бош вазири Навоз Шариф келади:

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

25 июнь куни Ўзбекистон парламентида 1992 йил январь ойида Талабалар шаҳарчасида юз берган воқеаларнинг сабаблари ва оқибатларини ўрганиш бўйича тузилган республика депутатлар комиссиясининг ахбороти тингланган. «Олий Кенгаш Раёсатининг ушбу масалага доир қарори матбуотда эълон қилинади», — дейилади ЎзА ахборотида.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

Қуйидаги суратда — Мустақиллик майдонига ўрнатилиши кутилаётган муваққат обидани лойиҳасини кўриб турибсиз. Лойиҳа муаллифи Собир Одилов шундай дейди: «Мустақиллик обидаси вақтинчалик бўлса ҳам, 4—5 йил, яъни муносиб ёдгорлик битгунича туриши керак» (лойиҳа кейинчалик қандай кўриниш олгани-ю, умуман, кейин нима бўлганини ўзингиз ҳам яхши биласиз).

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

2 июль куни Ўзбекистон парламентининг навбатдаги сессияси очилади. Матбуотда бу сессияда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича таклифлар эълон қилиниши давом этмоқда. Мана, улардан бири: «Агар мустақилликка чиққанимиз рост бўлса, менинг истагим шу: Давлат тили ҳақидаги қонун қайтадан Х сессия кун тартибига қўйилиши керак. Қонундаги рус тилининг имтиёзлари олиб ташланиши лозим».

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми»нинг ёзишича, 1991/1992 ўқув йилида Тошкентдаги «1—5-синфларда таҳсил олган 158 минг ўқувчига янги нархда уч сўмлик таом текин берилган».

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 26 июнь сонидан лавҳа

Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Амударёда темирйўл линиясининг бир қисми қулаб тушгани юзасидан маълумот берилди 
Маҳаллий
2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Иқтисодиёт
Февралда олтин сотилмади: Ўзбекистон ташқи савдоси икки ойда 8,9 млрд долларга етди