• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Янги — 1992 йилги конституция муҳокамаси, умумхалқ сайловидан қўрқмайдиган ҳоким, Мустақиллик майдонидаги доимийга айланган муваққат обида. Ўзбек матбуоти 23 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    90 йил аввал. 1932 йил 23 июнь, пайшанба

    Ўнг қўл чап қўлнинг, чап қўл ўнг қўлнинг қарорларидан бехабар ҳолда кўрсатмалар бераётгани ҳақида қизиқ бир хабар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистон ҳукумати айрим шаҳарларда санитария милициясини тузиш ҳақида қарор чиқарган. «Санитария милициясига санитария чораларини ўтказиш ва юзага чиқариш мажбурияти юклатилади», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» хроникасида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Алаш-Ўрда — бу Қозоғистоннинг Қўқон мухторияти. «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, ўз вақтида шу мухториятга алоқадор бўлган икки қозоқ зиёлиси Қозоғистон марказий газеталари орқали чиқиш қилиб, «ўзларининг ўтмишдаги бутун аксилинқилобий фаолиятини қоралаганликлари, бутунлай ғоявий жиҳатдан қуролсизланганликлари, социализм қурилиши майдонида астойдил ишлаш ниятида эканликлари» ҳақида тавба-тазарру қил(дирил)ган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Дарвоқе, 1932 йилги хабарларда «Сталиннинг олти шарти» деган жумлага кўп бора кўзингиз тушган, бироқ бунинг нималигини билмаган бўлсангиз, мана:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 23 июнь, шанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу кунги сонида уч саҳифа (газетанинг ўзи тўрт саҳифа) Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон колхоз ва совхозлари 1962 йил учун олган социалистик мажбуриятларини қандай бажараётгани ҳақидаги маърузасига ажратилган (маъруза аслида бундан каттароқ, ҳали ҳам газета уни қисқартириб босган). Маърузада ирригация йўналишидаги янгиликларга ҳам тўхталиб ўтилган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Газетада маърузадан ортиқ яна нималар ҳақида ёзилган? Масалан, Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Югославия парламенти делегацияси «Ўзбекистонда фан эришган ютуқларга қойил қолган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Мирзачўлда ғўза гуллаган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Францияда эса намойишга чиққан деҳқонларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланилган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 23 июнь, сешанба

    Ўзбекистон парламентининг навбатдаги сессияси 1992 йил 2 июлга режалаштирилган. Унда жами 33 та масала кўриб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, рўйхатда энг биринчи турган масала — Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси лойиҳасидир. Шу муносабат билан «Халқ сўзи» газетасида давра суҳбати уюштирилган. Ҳуқуқшунослик фанлари номзоди Бахтиёр Мирбобоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг аввалги, 1978 йилги Конституцияси «умумхалқ манфаатларини ўзида ифодаламаганди». Бошқа бир ҳуқуқшунослик фанлари номзоди Актам Турсуновнинг қўшимча қилишича, «Конституция аниқ, қисқа, лўнда тузилган бўлмоғи, у бошқа актларга фақат асос саналмоғи мақсадга мувофиқдир».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Президент Ислом Каримовнинг Малайзия ва Индонезияга ташрифларига доир янги, аммо барибир қисқа тафсилотлар. Президент Малайзияда бош вазир Махатхир Муҳаммад билан, Индонезияда эса президент Сухарто билан музокаралар ўтказган. Ислом Каримов Индонезияда диндорларнинг турмуши билан ҳам танишган. «Индонезияда динга ишонувчиларнинг мутлақ кўпчилиги мусулмонлардир. Ташриф режасида Ўзбекистон президентининг мамлакатдаги энг катта Истиқлол мачитига бориши кўзда тутилган», — дейилади Ўзбекистон марказий газеталарида босилган ЎзА ахборотида.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Хабар беришларича, Мустақиллик майдонида Озодлик обидасини ўрнатиш бўйича танлов «келаси йилдан халқаро миқёсда давом эттириладиган бўлди. Ҳозирча эса Мустақиллик майдони марказида муваққат обида қад кўтаради», — дея хабар бермоқда «Тошкент оқшоми». Таъкидланишича, «Мустақиллик майдони марказидаги собиқ доҳий ҳайкали шоҳсупаси устида Ер шари кўринишидаги қад кўтарадиган бу обидада жаҳондаги бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистон харитаси ҳам ўз аксини топади ва унга зарҳал ҳарфлар билан ‘Ўзбекистон Республикаси’ деган сўзлар ёзиб қўйилади». Маълумот учун, бу обида ўрнида бирор бир обелиск бўлиши ҳам мумкин эди.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилнинг 20—21 июнь кунлари Тошкентда кучли ёғингарчилик кузатилган, «Тошкент оқшоми» муштарийининг таъбири билан айтганда, «июнь ойида бунақа кўп ёмғир ёғиши кам учрайдиган ҳолдир. Шунинг учун бўлса керак, сув жойларда анҳор ва ариқлар ўзанидан чиқиб, ‘боши оққан’ томонга йўл олди». Қайд этилишича, Юнусободнинг айрим ҳудудлари сув остида қолган, хабар муаллифининг алоҳида қайд этишича, у «уйдан чиқиб олиш учун киндигигача сувга бўккан».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасида Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими Рустам Акбаров билан интервью уюштирилган. Ҳокимга шундай савол берилган: «Мабодо туман ҳокими умумхалқ сайлови асосида сайланадиган бўлиб қолса, етарли овоз олишингизга ишонасизми?». Ҳокимнинг жавоби қуйидагича:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг «Ватандош» рукнида эълон қилинган бир сурат:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Шу рукнда, шунингдек, таниқли ватандош Боймирза Ҳайитнинг мактуби ҳам эълон қилинган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Молдова Россия босқини остида, Туркманистонда эса Сапармурод Ниёзов сайловчиларнинг 99,5 фоиз овозини олиб, мамлакат президентига айланган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Спорт оламида нима гап? Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида «Пахтакор» мавсум бошида чемпионат пешқадами бўлиб турган «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 1-ўринга чиқиб олган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Футбол бўйича Европа чемпионатида эса Германия ва Дания финалга чиққан («Ўзбекистон овози» техник имкониятлар чеклангани, шунингдек, «Тошкент оқшоми»дан фарқли ўлароқ, республика миқёсидаги газета бўлгани боис, Даниянинг финалга чиққанини ёзишга улгурмаган).

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда битирув оқшомлари, саводсиз коммунистлар, қизлар билан муштлашмайдиган Авазбек Олимов. Ўзбек матбуоти 22 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Ҳабиб Абдуллаевнинг вафоти, Ўзбекистоннинг қаҳрамон оналари, «ҳалоллик — совет кишисининг фазилати». Ўзбек матбуоти 21 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • КПССни «парчалаган» қашқадарёликлар, Қрим томон йўлга чиққан юзлаб фоҳишалар, Хрушчёвнинг Сталинга берган 1932 йилги рапорти. Ўзбек матбуоти 18 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    23.06.2022, 09:30   Изоҳ (0)   12490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 9 май, 11:16

    Иккита вилоятда жами 411 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:35

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:07

    Ўзбекистонда 10 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 09:56

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 08:44

    Европа Лигаси. Англиянинг икки клуби финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.