Сулфат ва силикон сочларни ёғдан тозалашга, уларга порлоқликни қўшишга ва маҳсулотларда кўпик ҳосил қилишга ёрдам берадиган нефть ҳосилаларидир. Табиий маҳсулотларнинг оммалашиши яқинда бошланди, сотувчилар замонавий маҳсулотларни зарарли деб топди ва органик маҳсулотларга қайтишга қарор қилди. Лекин уларнинг ҳам ижобий ва салбий томонларини аниқлаш вақти келди, деб ёзади «Новий очаг».
Афзалликлари
Аллергия ва қизариш хусусиятини келтириб чиқармайди
Оддий шампунь таркибидаги сулфатлар сув билан тўлиқ ювилмайди. Улар бош терисида тўпланади, агар тери таъсирчан бўлса, соч қуриши безовта қилади. Органик шампунларда синтетик моддалар кокос ферментлари билан алмаштирилади, улар коко глюкозид, натрий кокоил глутамат ва дисодиум кокоил глутамат сифатида таъсир қилади.
Соч рангини сақлайди
Агар сулфатларга микроскоп остида қаралса, элементларнинг дағаллигини яққол кўриш мумкин. Сочни ювишда улар пигмент муҳрланган тешикларни очади. Шу сабабли соч ранги тезроқ хиралашади ва рангсизланади. Органик компонентлар силлиқ ва юмшоқ бўлиб, бундай муаммолар йўл қўймайди.
Сочни қуритмайди
Табиий композиция сочни озиқлантиради ва соғлом сақлайди. Аммо қуруқ ва бузилган органик моддаларни қайта тиклаш мумкин эмаслигини ёдда тутиш керак.
Камчиликлари
Сочларни силлиқ қилмайди
Силикон сочларни кўринмас плёнка билан ўраб олади ва силлиқ ҳамда порлоқ сочлар эффектини яратади. Бу порлаш эффектини берадиган ягона компонент. Соч табиий равишда жингалак ва нисбатан қуруқ бўлса, табиий шампунь фақат бу натижани таъкидлайди. Айтганча, агар композицияда силикон мавжуд бўлса, у тешикларни очадиган СЛС муаммосини ҳал қилади. Кондиционер таркибидаги силикон сочларни чангдан ҳимоя қилади ва силлиқлайди.
Тўлиқ тозаламайди
Органик шампунь сочлардан лак ёки гел қолдиқларини юва олмайди. Бунинг учун уларга сулфат керак бўлади. Ҳатто ташқи томондан сочлар тоза кўринадиган бўлса ҳам, унда сочларни қуритадиган ва синдирадиган юпқа қоплама қолади.
Кўпирмайди
SLS йўқлиги туфайли минимал даражада кўпик ҳосил бўлади ва шампунь етарли эмасдек туйилиши мумкин. Шу сабабли икки баравар кўп маҳсулот ишлатилади ва тез-тез харид қилинади. Айтганча, кўпикнинг тозалаш қобилиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Минимал кўпик билан ҳам сочни яхшилаб ювиш мумкин.
Салбий таъсирдан ҳимоя қилмайди
Силикон плёнка сочни қуёш, хлор ва денгиз сувидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, силикон иссиқликдан ҳимоя қилувчи воситаларнинг асосий компоненти бўлиб, сочларини фен билан қуритганда ёки текислашда соғлом сақлашга ёрдам беради. Аммо табиий композиция бундай ҳимояланишдан маҳрум қилади.
Хулоса
Кўриб турганингиздек, органик шампунларнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Энг яхши усул синтетик ва органик моддаларни бирлаштиришдир. SLS ва силикондан бутунлай воз кечиб, ҳатто энг соғлом сочларни ҳам йўқотиш мумкин. Шунинг учун ҳар куни вазиятга қараб фойдаланадиган иккала вариант ҳам бўлсин.
Изоҳ (0)