• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бепул ва сифатли таълим, замонавий ва тенгликка асосланган турмуш даражаси, бетакрор табиат қўйнида ҳордиқ — Норвегия ўқув юртлари ҳақида нималар маълум?

    Норвегияда ўқувчилар имтиҳон топширмайдиган бепул мактаблар борлигини биласизми? Хусусий мактаблар яқин вақтларгача тақиқ остида бўлгани ёки катталар орасида кенг тарқалган умрбод таълим ҳақида маълумотга эгамисиз? Қуйида Норвегия ўқув юртлари билан боғлиқ шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан танишиш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2005 йилгача аксарият хусусий мактаблар ноқонуний саналган

    Норвегияда деярли барча талабалар давлат мактабларига қатнайди, чунки 2005 йилгача хусусий мактаблар ноқонуний саналган. Айрим диний институтлар ёки педагогик альтернативларгина хусусий тарзда фаолият юритиши мумкин эди. Лекин бу қонун бекор қилинганидан бери стандарт хусусий мактаблар ҳам пайдо бўла бошлади.

    Олий маълумотли кишилар ичида аёллар улуши кўпроқ

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида олий таълим бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида катта гендер тафовут мавжуд бўлиб, эркаклар доим устунлик қилади. Норвегияда эса аксинча: аҳолининг олий маълумотли қатлами кўпроқ аёллар ҳисобига ортиб бормоқда.

    Ҳукумат таълим борасида барча ҳудудларни бирдай қамраб олишни мақсад қилган

    Таълим соҳасида бутун дунёда рўй бераётган муаммо — шаҳарлар қишлоқларга қараганда анча илгарилаб кетгани. Норвегия ҳукумати шу каби кичик ҳудудларни ҳам молиялаштириш орқали мамлакатдаги ҳар бир кишининг таълим олишига имконият яратади. Шу мақсадда қишлоқларда ҳам бир қанча коллежлар ишга туширилган.

    Талабалар ҳаёти жуда бой кечади

    Норвегиядаги аксар талабаларнинг ҳаёти бой, жамият билан узвий боғлиқ ва фаол тарзда кечади. Уларнинг кўпчилиги тажриба йиғиш ва пул ишлаш мақсадида ўқишдан ташқари ярим кунлик ишга ҳам жойлашади. Чет эллик талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин, лекин бу ҳафтасига 20 соатдан ошиб кетмаслиги керак.

    Яшаш жуда қулай

    Халқаро диплом олиш истагидаги талабалар учун Норвегия ажойиб танлов бўла олади. Юқори сифатли таълимдан ташқари, мамлакатда яшаш ҳам жуда қулай. Ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг исталган нуқтасида, айниқса, Осло каби йирик шаҳарларда турмуш даражаси жуда юқори.

    Талабалар атроф-муҳит муаммоларига бефарқ эмас

    Норвегияликларнинг атроф-муҳитга бўлган эътиборига бошқа мамлакатлар ҳам ҳавас қилса, арзийди. Мамлакат фуқаролари аввалроқ ҳар бир хонадон учун битта машина билан чекланишга қарор қилди. Талабалар эса деярли ҳар доим жамоат транспортидан фойдаланади. Жамоат транспорти йирик шаҳарларда яхши ривожланган.

    Дарслар очиқ ҳаводаги ҳордиқ онлари билан биргаликда кечади

    Норвегиянинг нақадар гўзал мамлакат эканлигини ҳисобга олсак, талабалар бетакрор фёрдлар (қуруқликка чуқур ёриб кирган, қирғоқлари тош, ҳар томондан ўралган денгиз кўрфази — «Дарё» изоҳи) ва улуғвор тоғларни кўрмаса, уят бўларди. Шу сабабли талабалар шимол ёғдулари (Аурора Бореалис) ва бошқа ҳар қандай табиат ҳодисаларидан баҳра олиб юрганига тез-тез гувоҳ бўласиз. Норвегиянинг исталган нуқтасида ёввойи табиат билан ҳамнафас яшаш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жамият жуда замонавий ва тенг ҳуқуқли

    Норвегияда ўқиш учун яна бир сабаб — бутун жамият жуда замонавий ҳаёт тарзига эга. Тенглик Норвегия жамиятда ҳар доим энг муҳим қадрият бўлиб келган — одамлар онгида ҳам, қонунчиликда ҳам. Шу сабабли жамият томонидан қабул килинишингизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ўқитиш ҳам инновацион усулда олиб борилади.

    Инглиз тилига эътибор катта

    Инглиз тили бугунги кунда қанчалик муҳимлигини Норвегия ҳукумати тез англаб етди.Кўплаб таълим дастурлари ва курслар инглиз тилида ўқитила бошланди. Бу нафақат халқаро талабалар учун қулайлик туғдиради, балки инглиз тилини жуда яхши биладиган маҳаллий аҳоли учун ҳам фойдалидир.

    Деярли ҳар бир бола болалар боғчасига қатнайди

    Бу мажбурий эмаслигига қарамай, болалар боғчасига талаб катта. Минтақага қараб, Норвегиядаги болалар боғчаларида бир ёшдан беш ёшгача бўлган болалар улуши 88,2 фоиздан 94,4 фоизгача, бутун мамлакат бўйича эса ўртача 91,3 фоизни ташкил қилади.

    Ўрта мактабдан кейинги касб-ҳунар таълими мавжуд

    Ёшлар ўрта мактабни битирганидан сўнг касб-ҳунар институтларида ўқиши мумкин.Бу олий таълим ҳисобланмайди, лекин у ерда фақат тўлиқ ўрта таълимни тамомлагандан сўнг ўқиш мумкин. У, одатда, олти ойдан икки йилгача давом этади.

    Халқ ўрта мактаблари интернат мактабларнинг муқобили ҳисобланади

    Халқ мактаблари эндиликда бошқа ўлкаларда ҳам оммалаша бошлаган бўлса-да, асли  Скнадинавияга хосдир. Улар таълимнинг жуда ўзгача муқобили саналади. Норвегия халқ ўрта мактабларида имтиҳонлар ҳам, талабалар учун тўловлар ҳам йўқ. Лекин ўқувчилар турар жой залларида яшаш ва мактаб материаллари учун пул тўлаши керак.

    Умрбод таълим катталарга доимо ўқиб-ўрганишда давом этиш имконини беради

    Таълим тизими қанчалик яхши бўлишига қармай, турли сабабларга кўра, катталар ўзи учун зарур бўлган асосий билимларни олмаган бўлса, бу муаммони умрбод таълим ҳал қилади. Бундан мақсад катталарнинг умумий малакасини ривожлантириш бўлиб, у ҳар қандай бошланғич ва ўрта таълимни, шунингдек, давомий дастурларни тақдим қилиши мумкин.

    Катталар ўз билим ва малакасини доимий равишда ошириб боришни истайди

    Норвегияликларнинг кўпчилиги умрбод таълимда иштирок этади. Бу асосий билим-кўникмаларга эга бўлмаган кишиларга ёрдам берибгина қолмай, ўқув дастурлари орқали қўшимча дипломни ҳам қўлга киритишга имкон яратади. Касбини буткул ўзгартирмоқчими, ўзини бошқа соҳада синаб кўрмоқчими ёки шунчаки қизиқиш юзасиданми, фарқи йўқ: бу одамлар учун ўз малакасини ошириш ва мослашиш қобилиятини ўстиришнинг ажойиб усули ҳисобланади.

    Ходимлар қўшимча курсларда қатнашиш учун иш жойини уч йилгача тарк эта олади

    Норвегияда ҳатто иш берувчилар ҳам умрбод таълимга жуда жиддий қарайди.Шу сабабли барча ходимлар маълум бир таълим курсида иштирок этиш учун кўпи билан уч йилга қисман ёки тўлиқ таътил олиш ҳуқуқига эга. Ушбу курсларнинг аксарияти касб-ҳунар мактабларида ўтказилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Таълим соҳаси ва меҳнат бозори узвий боғлиқ

    Норвегияда таълим тизими яхши эканлигига асосий сабаблардан бири талабаларнинг иш топиши жуда осонлигида. Мамлакатда таълим соҳаси ва меҳнат бозори чамбарчас боғланган. Курслар мунтазам равишда бозор эҳтиёжларига мослаштириб борилади.

    Таълимнинг аксарият турлари бепул эканлигига қарамай, грантлар ва кредитлар ажратилган

    Норвегияда барча масалаларга, ҳатто камдан-кам ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган молиявий масалаларга ҳам ечим топиб қўйилган. Талаба ҳеч бўлмаса ўқиш давомида фоизсиз кредитлар олиш ҳуқуқига эга. Муайян вазиятлар, масалан, мустақил ҳаёт кечириш каби ҳолатлар учун улар ўқишни битирганидан сўнг кредитларнинг бир қисмини грантга айлантира олади.

    Ўқитувчилар малакасига қараб уч тоифага ажратилади

    Норвегиялик ўқитувчилар ўз даражасига қараб турли тоифаларга ажратилади.

    Биринчиси — мактабгача таълим муассасаси ўқитувчиси. У болалар боғчасида ва бошланғич мактабнинг дастлабки тўрт босқичида дарс беради. Унга бакалавр даражаси керак.

    Иккинчиси — ёрдамчи ўқитувчи. У қуйи синф ўқувчиларига ва баъзан юқори синф ўқувчиларига ҳам дарс бера олади. Бу тоифадаги ўқитувчи ихтисослашган бўлиши керак.

    Учинчиси — ўрта мактаб ва лицейларда дарс берадиган, магистр даражасига эга бўлган ўқитувчи.

    Ўқиш учун тўлов йўқ

    Норвегияда таълим олиш бепул. Талабалардан университетда ўқигани учун тўлов ундирилмайди. Бундан ташқари, дарслар малакали ўқитувчилар томонидан юқори сифатда олиб борилади. Аммо Берген университети каби айрим олий ўқув юртларида норвегиялик талабалар ҳар семесрт учун кичик миқдорда тўлов қилиб бориш керак (тахминан, 60 евро ёки 70 доллар). Чет эллик талабалар бундан озод қилинган бўлса-да, тўлов қилувчи талабалар билан бир хил имтиёзга эга.

    Яшаш анча қиммат

    Чамадонингизни тайёрлаб, тезроқ Норвегияга жўнаб кетишдан аввал бу мамлакатда яшаш камида бошқа Европа мамлакатларига қараганда анча қимматлигини унутмаслигингиз керак.

    Албатта, даромад ҳам харажатларга яраша бўлади, лекин талабалик даврида шунча пул топиш имконсиз.

    19.06.2022, 18:19   Изоҳ (0)   13396
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.