Тошкентда болаларга ноқонуний равишда диний таълим беришда гумонланган эр-хотин аниқланди, дея хабар қилмоқда пойтахт ИИББ.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва ДХХ ходимлари, Сергели туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, хусусий уйлардан бирида яшовчи 37 ёшли О.А. ва унинг турмуш ўртоғи 35 ёшли М.А. тегишли рухсатсиз 15 нафар вояга етмаган болаларга диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда дарс ўтган. Воқеа жойидан диний адабиётлар ва мобил телефонлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, ҳолатни ўрганиш жараёнида, болаларга мунтазам равишда психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказилгани маълум бўлган. Уларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вояга етмаган болаларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)