• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон милициясидан норозилар учун яшчик, бойлиги сабаб суд қилинган тошкентлик Рабинович, Туркманбошининг текин электр ва газ ҳақидаги эълони. Ўзбек матбуоти 17 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Тошкент вилояти Келес шаҳрида 1992 йилнинг июнь ойида ўтказилган бир вақтнинг ўзида ўтказилган 150 нафар боланинг суннати тўйи маросимидан лавҳа. Фото: «Ўзбекистон овози»

    Тошкент вилояти Келес шаҳрида 1992 йилнинг июнь ойида ўтказилган бир вақтнинг ўзида ўтказилган 150 нафар боланинг суннати тўйи маросимидан лавҳа. Фото: «Ўзбекистон овози»

    90 йил аввал. 1932 йил 17 июнь, жума

    Тошкентда Ўзбекистон ҳукуматининг янги биноси фойдаланишга топширилган, лекин шу ҳақидаги материалда ҳам танқидга ўрин топилганига фақат қойил қолиш мумкин.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Қисқа сатрларда берилган бир эътиборга молик хабар: «1 июлгача Ўзбекистон милициясининг барча бўлимларида милиция ходимларининг қонунга хилоф ҳаракати юзасидан шикоятлар учун яшчиклар қўйилади. Милиция идораси қошида махсус шикоят бюроси тузилади. Шикоятлар энг қисқа муддатда текширилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Таниқли британиялик ёзувчи Бернард Шоу СССРни туҳматчилардан ҳимоя қилмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 17 июнь, якшанба

    Бир муддат аввал СССР етакчиси Никита Хрушчёв мамлакат Конституциясини янгилаш вақти келгани ҳақида маъруза ўқиганди. Шу муносабат билан Конституция комиссия ташкил этилган. 15 июнь куни эса комиссия мажлиси бўлиб ўтган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Антуан Гизенгадан қўлингни торт!» сарлавҳали хабардан иқтибос: «‘Империалистлар ва уларга ёлланган кишиларнинг ўзбошимчалигига чек қўйиш керак! Антуан Гизенга озод қилиниши керак!’. Тошкент абразив заводи партия комитети секретари Исаевнинг шу сўзларини неча юзлаб ишчилар гулдурос қарсаклар билан кутиб олдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Дарвоқе, Американинг иғвогарона хатти-ҳаракатлари, атмосферада атом бомбаларини портлатиши ёмон, жуда ёмон. Лекин жаз мусиқасига гап йўқ. Шунинг учун ҳам Америка жаз -оркестри совет Ўзбекистонининг пойтахти Тошкентда концерт беришига ҳайрон қолмаслик керак.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Бой бўлиш айб ҳисобланган замондан яна бир қизиқ материал: Тошкентнинг Куйбишев (ҳозирги Мирзо Улуғбек) туман халқ суди Михаил Рабиновични ҳар хил йўллар билан бойлик орттириш, ҳаромхўрлик, текинхўрлик қилиб келганини аниқлаб, уни беш йилга бадарға қилиш ва мол-мулкини давлат фойдасига мусодара этишга ҳукм қилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 17 июнь, чоршанба

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб турне бошлаган. Биринчи манзил — Жанубий Корея (қуйида шу ташриф бошлангани ҳақида хабар). Кейинги манзиллар — Малайзия ва Индонезия.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Баҳор бошида бутун Ўзбекистонни ҳаяжонда ушлаб турган Намангандаги Мингбулоқ нефть конидан энг ҳаяжонли хабарлар келмаяпти. «Қудуқдан нефть чиқиши тўхтагани йўқ, анча камайди, холос», — деб вазиятни тушунтиряпти кондаги масъуллардан бири.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистон мудофаа ишлари вазири Рустам Аҳмедов МДҲ ҳарбий олий ўқув юртларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат қилган:
    Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Чортоқ ва Косонсой туманларида дўл аралаш жала қуйиб, бўрон кўтарилган, оқибатда сув тошқинлари келиб чиққан. «Ўзбекистон овози»нинг ЎзАга асосланиб ёзишича, ҳодиса оқибатида 3 та кўприк бузилган, «Халқ сўзи» газетаси эса 4 та кўприк бузилгани ҳақида ёзган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов шу йил октябрь ойидан эътиборан аҳоли учун электр энергия, газ ва сув бепул бўлишини эълон қилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 17 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёевнинг туман ҳокими сифатидаги ҳисоботи, Ботир Зокировга маҳлиё Москва, «конституция ҳозир қайта кўриб чиқилишга муҳтож». Ўзбек матбуоти 15 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Қўқонда дув-дув гап, 3-11 ёшли болаларни «ишлатган» колхоз, «бир грамм ҳам пилла хусусийларга кетмасин!» Ўзбек матбуоти 14 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент Каримовнинг ҳайитлиги, бутун ўзбек халқининг аҳд-паймони, телевизорни ўғирланишдан сақлашнинг ҳайрондарача усули. Ўзбек матбуоти 13 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    17.06.2022, 08:30   Изоҳ (0)   26235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.