• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Қўқонда дув-дув гап, 3-11 ёшли болаларни «ишлатган» колхоз, «бир грамм ҳам пилла хусусийларга кетмасин!» Ўзбек матбуоти 14 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 14 июнь, сешанба

    Косон туманида 595 гектар ер ўрнига 240 гектар ерни ҳайдаб, «иш 100 фоизга бажарилди», деб сохта ҳисобот берган кўзбўямачилар икки йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Кейинги кунларда Бухоро, Нарпай ва Каттақўрғон раёнларидан пиллаларнинг чўкиши тўғрисида хабарлар олина бошлади. Ҳали қуриб улгурмаган пиллалар бу ерларнинг бозорларида сотилиб, аксари кустарлар (ҳунармандлар) томонидан йиғиб олина ётир», — бу «Қизил Ўзбекистон»да берилган «Бир грамм ҳам пилла хусусийларга кетмасин» хабаридан иқтибос эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    1932 йилда газета тарқатиш муаммолари ҳақида: «Текширишлар натижасида олинган маълумотларга қараганда, Тошкентда чиқа турган ўлка ва жумҳурият газеталари шаҳар ўқувчиларига бир неча соат кечикиб етказилади ва баъзи вақтларда Тошкент жамоатчилиги ўз газеталарини иккинчи кунигина оладилар. Раён газеталари ўз ўқувчиларига — совхоз, МЦ ишчиларига, колхозчиларга ва якка хўжаликларга газета чиққанидан кейин ўрта ҳисоб билан 5—6 кун ўтганда топшириладилар, баъзи вақтларда эса 10 кунлар ҳам ўтиб кетади» (шу материалда таъкидланишича, Ўзбекистонда 1931 йилда 467 нафар почталён бўлган бўлса, 1932 йилда уларнинг сони атиги 413 нафар бўлган).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Масалан, «Югославияда чирик монархия силкина бошлади». Нега совет матбуоти Югославиядаги монархияни «чирик» деб атайди? Чунки бу Югославияда коммунистларни ёмон кўришади, мана, хабардан бир иқтибос: «Яқинда Марибор шаҳрида бўлиб ўтган фитна катта огоҳлантиришдир. Ҳукуматнинг эътироф қилишича, Мариборда 10 офицер коммунистлик тарғиботида айбланиб, қамоққа олинган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    Бу сарлавҳа эса шунчаки ажойиб: «Раҳбарлик ўрнига яланғоч маъмуриятчилик».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 14 июнь, пайшанба

    Қўқонда дув-дув гап: шаҳарда 30 та чойхона ёпилган, яна 22 таси беркитиларкан. Нега? «Гап шундаки, Фарғона област ‘Ферганская правда‘ газетасининг шу йил 23 май сонида ‘Хусусий савдогарлар’ сарлавҳали, ‘Коммуна’ газетасининг 27 май сонида ‘Ниқоб йиртилди’ сарлавҳали мақолалар босилиб чиққан эди. Бу мақолаларда Қўқон шаҳар умумий овқатланиш трести ва унинг директори ўртоқ М.Мўминовнинг кирдикорлари ва ғайриқонуний ишлари фош қилинган эди. Мақола авторлари, жумладан, шаҳардаги бир қатор чойхоналарнинг хусусий бойиш манбаига айлантирилгани, улардан тушаётган пуллар давлат кассасига даромад қилинмасдан, умумий овқатланиш трестидаги айрим қаллоблар билан хусусий шахслар ўртасида ‘дохили жиғилдон’ қилинаётгани, қаровсизлик орқасида бу чойхоналарнинг ифлос ва яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги конкрет фактлар билан кўрсатиб ўтган эдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Колхоз мулкини талаганлар жазоланди» материалидан бир парча: «Қоракўл раёни ‘Москва’ колхози собиқ раиси Эргаш Давлатов ва унинг шериклари шахсий бойлик орттиришнинг яна ҳам осонроқ йўлларини ахтара бошлайдилар. 8-бригада текинхўрларнинг даромад манбаига айланиб қолади. Улар 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган ёш болаларни ‘ишлади‘ деб, улар номига ўн минглаб меҳнат куни ёзиб, колхознинг юз минглаб маблағини ўзлаштирадилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» хабар беради: «Ўзбекистон корхоналарида шу йилнинг ўтган беш ойи ва июнь ойининг бир ҳафтасида 2592 пахта териш машинаси, 3068 сеялка, 6224 култиватор, 7196 автоприцеп ва бошқа кўплаб қишлоқ хўжалиги машиналари тайёрланди» (таққослаш учун, бутун 2021 йил давомида Ўзбекистонда 213 дона трактор, 383 дона култиватор ва ер юмшаткичлар ишлаб чиқарилган).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    Ўзбекистоннинг гўшт ва сут етиштириш истиқболлари ҳақида 1962 йилги инфографика:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Воҳалар бунёдга келмоқда» (Орол денгизини қуритиш ҳисобига):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    1960 йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё қизларига ибрат қилиб кўрсатилган Турсуной Охунова:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 14 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 14 июнь, якшанба

    1992 йил 14 июнь куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир: 

    • Президент Каримовнинг ҳайитлиги, бутун ўзбек халқининг аҳд-паймони, телевизорни ўғирланишдан сақлашнинг ҳайрондарача усули. Ўзбек матбуоти 13 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Олмазорга ҳоким этиб тайинланган Қудратулла Рафиқов, «гуруҳбозлик қилувчи шармандали сарқитлар», Бурчмулла чойхоналарида чой йўқ. Ўзбек матбуоти 12 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Бўшаб қолгани учун ёпилган Қизилтепа қамоқхонаси, Ўзбекистон мактабларининг китобсиз қолиш хавфи, Мустақиллик майдонидаги глобус ўрнида қандай ёдгорлик бўлиши мумкин эди? Ўзбек матбуоти 11 июнда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    14.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   19297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.