«Мухбир Далиев» Telegram каналида Наманганда Tracker хизмат автомашинасига махсус мослама ўрнатилгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди. Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеотасвирдаги давлат рақам белгиси 50 077 DAV бўлган Tracker транспорт воситаси Чортоқ туман ҳокимлигига тегишли. Автомашина ҳайдовчиси махсус мослама, яъни милтилловчи чироқлар ўрнатиб олгани учун транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ Қамаши ҳокимининг хизмат автомобили жарима майдонига жойлаштирилгани, Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли Trailblazer бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этгани, Чуст тумани ҳокимлигининг учта автомобили тўпланиб қолган қарздорликлари сабаб жарима майдонига жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)