Ўзбекистон Конституциясида давлат ва жамият муносабатларида ўзаро бир-бирини тийиб туриш механизмларини мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни бўлиб ўтаётган конституциявий комиссия йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов давлат ва жамият ўзаро бир-бирини тийиб туриши борасидаги таклиф ўринли эканини айтди.
«Бизда ўзаро тийиб турувчи турли ҳокимиятлар – қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти. Давлат ва жамият ўртасида ўзаро тийиб туриш масаласи аввалги муҳокамаларда ҳеч хаёлимизга келмаган эди. Шунинг учун бу жуда ҳам тўғри. Биз олдин инсон ва давлат ўзаро мажбуриятларга эгалигини айтардик. Бу ерда давлат билан жамият дейиляпти. Жуда ҳам яхши таклиф», – деди у.
Мажлисда айтилишича, мазкур норманинг Конституцияда акс этиши фуқаролик жамиятини шакллантириш учун муҳим омил бўлади.
Изоҳ (0)