Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Венгриянинг Wizz Air лоукостер авиакомпаниясининг шўъба корхонаси бўлган Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аққуловга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Унининг сўзларига кўра, Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси Абу-Дабидан (БАА) Тошкент ва Самарқандга тўртта рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Абдулазиз Аққуловнинг таъкидлашича, лоукостер октябрь ойида 298 та эконом класс ўринларига эга Airbus А321 самолётига буюртма берган.
«28 апрель куни улар билан учрашув ўтказдик. Улар рухсат олгач, рейслар калкуляциясини бошлашди. Улар лоукастер сифатида яхши нархларни ваъда қилмоқда», — дейди у.
Ўзбекистон Wizz Air лоукастерини 2019 йилдан буён чорлаб келмоқда. 2021 йил сентябрь ойида авиакомпания Будапештдан Тошкент, Бухоро ва Самарқандга парвозларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани хабар қилинган эди.
Wizz Air Abu Dhabi — арзон нархларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания бўлиб, Абу-Даби (БАА) Халқаро аэропортида жойлашган. Авиакомпания 51 фоиз акцияларга эгалик қилаётган ADQ (аввалги Abu Dhabi Developmental Holding Company, ADDH) давлат компанияси ва қолган 49 фоиз эгаси ҳисобланган Wizz Air Holdings қўшма корхонаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)