Самарқанд вилояти Пайқариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 июнь куни Фориш—Пайариқ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомобили йўлнинг хавфли бурилиш жойига келганда бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Машина ҳайдовчиси бўлган 25 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг ёнида дўсти эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у ҳам вафот этган.
Аввалроқ Қашқадарёда ҳушёрликни йўқотган Isuzu ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборгани, Тошкентда Matiz дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Жиззахда катта тезликда ҳаракатланган Lacetti автомобили Nexia-3 ва Damas билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)