Охирги икки ойда Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул ҳажмининг тез суръатлар билан ўсиши кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Бу, асосан, аҳоли томонидан пул ўтказмалари ва бир марталик ижтимоий ёрдам пулларини май ойида тўланиши билан изоҳланади, — дейилади Марказий банк хабарида.
Хусусан, сўнгги беш ойда банклар томонидан аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш ва уни аҳолига сотиш ўртасидаги ижобий тафовут 1,5 миллиард долларни ташкил этди.
Марказий банк, шунингдек, баҳор охирида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошганини таъкидлади — агар илгари бу кўрсаткич ойига 500 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, апрель май ойларида 1,3 миллиард долларни ташкил қилган.
Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистонда доллар курси билан боғлиқ вазиятни тушунтиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)