• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда қўпорувчилик ҳаракатини режалаштирган экстремистик гуруҳ қўлга олинди

    Ўзбекистонда 2022 йилда ИШИД ҳамда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та виртуал гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Мазкур шахслар яшаб турган манзилларида экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғояларини тарғиб қилиш, янги рекрутларни (номзодлар) ёллаб жангарилар лагерларига юбориш, терроризмни молиялаштириш ҳамда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишга ундаш билан шуғулланиб келган.

    Хусусан, 2022 йилнинг бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилган бўлиб, гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланиб келган. Ҳозирги вақтда ИИВ Тергов департаменти томонидан ушбу гуруҳнинг 11 нафар аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида Тошкент вилоятида яшовчи 21 ёшли А.Ш. қўлга олиниб, у Сурия ҳудудидаги фаолият олиб бораётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти ғоявий раҳнамоси А.Хамрабуваевнинг (тахаллуси «Ахлуддин Навкотий», Қирғизистон фуқароси) кўрсатмаси асосида Тошкент шаҳрида яшовчи 9 нафар шахсдан иборат яширин жамоат ташкил этган бўлиб, уларнинг айримлари Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи, 18-27 ёш оралиғидаги, айримлари мактаб ўқувчилари ҳисобланган 10 нафар шахсдан иборат «Тавҳид ва жиҳод катибаси»нинг иккита яширин гуруҳи аниқланган. Ушбу гуруҳлар фаолияти «Тавҳид ва жиҳод катибаси»нинг Суриядаги масъулларидан бири «Абу Аҳмад узбекий» томонидан бошқарилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пойтахтдаги маъмурий бинолар, аҳоли гавжум жамоат жойларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирганлар ҳамда террорчилик ташкилотлари фаолиятини молиялаштириб келишган.

    Кечиктириб бўлмайдиган тезкор-тергов тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари ва ниқобловчи буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Гуруҳ аъзоларига нисбатан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 155, 244-1 ва 244-2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Шу билан бирга, Сурияда террорчилик ташкилотлари сафида бўлиб, қидирувда бўлган қуйидаги шахсларнинг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали ўзларининг Ўзбекистондаги қариндошлари ва яқин алоқалари орасида ёллов ишларини олиб бориб, уларни террорчилик лагерларига чиқишга чорлаб келаётгани аниқланиб, ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди:

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    2022 йилда хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорлик натижасида, қидирувда бўлган 59 нафар жангарилар ва террорчи-экстремистик ташкилотлар тарафдорлари қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган. Ушбу шахслар чет давлатларда террорчилик ташкилотлар сафига ёлланган бўлиб, уларнинг фаолиятни молиялаштириш, Суриядаги жангарилар лагерларига номзодларни ёллаш ва юбориш билан шуғулланган. Шунигдек, айримлари Ўзбекистонда ва ўзлари бўлиб турган мамлакатлар ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштириб келган.

    Жумладан, 2022 йилнинг апрель ойида фарғоналик, 27 ёшли Х.К. Россия ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. Ушбу шахс 2014—2015 йилларда Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти сафида жанговар-қўпоровчилик тайёргарлигидан ўтиб, Россия ҳудудида яширин гуруҳлар яратиш, террорчилик тузилмаларни молиялаштириш каналларини йўлга қўйиш учун ташкилот етакчилари Ш.Ш. ва К.Ш. томонидан юборилган. Х.К.га нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Кўрилган чоралар натижасида «Тавҳид ва жиҳод катибаси»нинг қидирувда бўлган Туркиягадаги жангариси — Самарқанд вилоятидан бўлган 24 ёшли Б.Д.нинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида серияли қатор террорчилик хуружларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига чек қўйилган.

    Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида туғилган 23 ёшли С.Х. Россия ҳудудида қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган. Маълум бўлишича, у интернет орқали Суриядаги «Ҳаят Тахрир аш-Шом» халқаро террорчилик ташкилоти жангарилари сафига ёлланиб, қўлбола усулда портловчи қўрилмаларни ясаш бўйча ўқувдан ўтган ва Ўзбекистонда қайтганидан сўнг қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширишни режалаштирган.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    «Ҳизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 5 нафар, муқаддам жазо ўтаб озодликка чиққан 10 нафар аъзоаининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган бўлиб, улар интернет орқали ташкилотнинг ғоявий раҳнамоларидан бири А.Холдаровнинг («Маҳмуд Абдулмўмин», Қиргизистон фуқароси, Руминияда яшириниб келмоқда.) ёллови таъсирига тушиб, ўзларининг маслакдошларидан иборат яширин гуруҳ тузган.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

    Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида талончилик, товламачилик, ўғирлик ва босқинчилик билан шуғулланиб келган 8 та уюшган жиноий гуруҳнинг фаолиятига барҳам берилган бўлиб, улар террорчилик ташкилотларининг ғоявий таъсирига тушиб, ноқонуний топилган даромадларидан экстремизмни молиялаштириб келган. Айримлари террорчилар лагерларига чиқиб кетишга тайёргарлик кўрган.

    Хусусан, 2021 йилда Тошкент шаҳридаги «Техно олам» («Малика») савдо мажмуасида тизимли равишда мобил телефонлар ўғирлаш, фирибгарлик, талончилик жиноятлари содир этиб, ҳудуддаги қўриқлаш хизмати ходимларига тан жароҳати етказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

    Улардан 6 нафарига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давомида бошқа жиноятларга даҳлдор 50 дан ортиқ алоқалари аниқланган ва уларга нисбатан профилактик ва маъмурий таъсир чоралари қўлланилган.

    Бундан олдин Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган 4 нафар йигит ушлангани, ўзбекистонлик фуқаро МДҲ давлатларидан бирида қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлгани аниқлангани, Тошкентда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган талаба ва икки нафар мактаб ўқувчиси ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонада 19 ёшли ИШИД тарафдори қўлга олинди
    • Ўзбекистонда қидирувда бўлган «Ҳизб ут-Таҳрир» етакчиси Қирғизистонда ушланди
    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

     

    08.06.2022, 15:09   Изоҳ (0)   40600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг самарадор вакцина қайси, йилига неча марта эмланиш керак, COVID’га қарши дори яратилдими? — мутахассисдан муҳим фактлар

    08.06.2022, 14:59

    Андижон шаҳри ҳокими ортидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинган

    08.06.2022, 14:17

    Ўзбекистонда икки нафардан ортиқ фарзанд кўришга чеклов ўрнатилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

    08.06.2022, 13:27

    Ўзбекистонда «Усмон Мусҳафи»нинг айнан нусхаси яратилди

    08.06.2022, 12:59

    Ўзбекистонда 9 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    08.06.2022, 12:46

    Май ойида сўм 1,8 фоизга қадрсизланди. Сабаблари ҳақида тўхталамиз

    08.06.2022, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.