Берлинда автомобилнинг тротуарга чиқиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Focus.
Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши жароҳатланган.
Полиция ҳайдовчининг ҳибсга олинганини маълум қилди. У пиёдалар йўлаги томон қасддан ҳаракатланганми ёки бехосдан, ҳозирча номаълум.
Бахтсиз ҳодиса Шарлоттенбург туманидаги Брейтшайдплац майдони яқинида содир бўлган. Воқеа жойида 60 нафар ўт ўчирувчидан иборат ўт ўчириш бригадаси навбатчилик қилмоқда.
Аввал АҚШда йўлтанламас автомобиль пиёдалар устига бостириб бориши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганди. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида 23 киши жароҳат олган.
8 июнь куни эса Эрон шарқида йўловчи поезд экскаватор билан тўқнашиб рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса қурбонларининг сони 17 кишига етган.
Изоҳ (0)