Балх вилоятининг Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан 30 апрель куни юборилган инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2 июнь куни бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлади.
Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.
Ўзбекистоннинг 30 апрель куни Рамазон муносабати билан Афғонистонга юборган гуманитар ёрдами 58 та вагондан иборат эди. Ундан аввал 2021 йилнинг декабрь ва сентябрь ойларида афғон халқи учун инсонпарварлик юки етказилган.
Изоҳ (0)