• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг молиявий ҳолати маълум бўлди

    «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун билан ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш бўйича замонавий ёндашувлар белгилаб берилган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex
    • Хусусан, ломбардларнинг фаолиятни ўз маблағлари, банк кредитлари ва ўз акциядорларидан олинган қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи микромолия ташкилотларининг пруденсиал талабларга риоя қилиши талаб этилмаслиги;
    • Уларнинг фаолиятини тартибга солувчи нормаларни халқаро стандартлардан келиб чиқиб такомиллаштириш ҳамда йўналишини кенгайтириш ушбу фаолият тури билан шуғулланувчилар сони ва хизмат кўрсатиш кўламини сезиларли даражада оширишда асосий омиллардан бўлади.

    Нобанк кредит ташкилотлари сони

    Сўнгги беш йил давомида микрокредит ташкилотлари сони 41 тага, ломбардлар сони эса 30 тага ортиб, ҳозир 71 та микрокредит ташкилотлари ҳамда 76 та ломбард аҳоли ва тадбиркорларга микромолиявий хизматлар кўрсатмоқда.

    Ҳудудлар кесимида нобанк кредит ташкилотлари Тошкент шаҳрида 2 баробарга (жами 64 та), Фарғона ва Бухоро вилоятларида 3 баробарга (мос равишда 19 та ва 14 та) ҳамда Тошкент вилоятида 1,4 баробарга (сони 14 та) ўсган.

    Шунингдек, ўтган бир йил мобайнида нобанк кредит ташкилотлари бозорида янги иштирокчиларнинг – 8 та микрокредит ташкилоти ҳамда уларнинг 32 та филиал ва чакана хизматлар марказлари, 11 та ломбард фаолият бошлаши натижасида уларнинг умумий сони 148 тани ташкил қилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Нобанк кредит ташкилотларининг активлари

    Нобанк кредит ташкилотлари активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 2022 йил 1 май ҳолатига кўра 3,4 трлн сўмни ташкил этган. Активлар ўсишида кредитлаш операцияларининг 2,2 баробарга ошиши асосий омил бўлган.

    Хусусан, микрокредит ташкилотлари активлари 58 фоизга (557 млрд сўмга) ўсиб, 1 520 млрд сўмга ва ломбардлар активлари 35 фоизга ёки 60 млрд сўмга кўпайиб, умумий 231 млрд сўмга етган.

    Активлар ҳажмининг ўсиши асосан микрокредит ташкилотларида кредитларнинг 501 млрд сўмга ва ломбардларда 47 млрд сўмга ошиши ҳисобига юзага келган.

    Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами активлари 4 баробарга (1 173 млрд сўмга) ўсган ҳолда 1 618 млрд сўмни ташкил этган (бунда кредитлаш суръати 1 105 млрд сўмга ортган).

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Нобанк кредит ташкилотларининг кредитлаш амалиёти

    2022 йил январь—апрель ойларида микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоизга ошиб,1,4 трлн сўмни ташкил қилди.

    2022 йилнинг 1 май ҳолатига жами микромолиявий хизматлар қолдиғи (1,6 трлн сўм) 52 фоизга, хусусан, микрокредит ташкилотлари кредит қўйилмалари қолдиғи (1 404 млрд сўм) 55 фоизга ва ломбардлар кредит қолдиғи (195 млрд сўм) 32 фоизга ўсган.

    Ўз навбатида ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан аҳолининг уй-жойларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида тижорат банкларига ажратилган ресурслари қолдиғи 4 баробарга (1 105 млрд сўмга) ортиб, 1 428 млрд сўмга етган.

    2022 йил 1 май ҳолатига барча нобанк кредит ташкилотларининг жами кредит қўйилмалари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга кўпайиб, 3 трлн сўмга ёки умумий кредитлаш ҳажмидаги улуши 0,9 фоизга етган.

    Бунда сўнгги бир йил давомида умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари ҳиссаси 2 баробарга ошиши асосан ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан кредитлаш суръатларининг юқори даражада ўсиши ҳисобига шаклланган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Шу билан бирга, 2021 йил 1 май ҳолатига нисбатан нобанк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар 54 фоизга ортиб, 1 583 млрд сўмга етган бўлса, тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредит қолдиғи 37 фоизга камайиб, 16 млрд сўмни ташкил этди.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Нобанк кредит ташкилотларининг муаммоли кредитлари

    2022 йил 1 май ҳолатига нобанк кредит ташкилотлари кредит қўйилмаларининг 92 фоизи «стандарт», 5 фоизи «субстандарт», 1 фоизи «шубҳали» ва 2 фоизи «умидсиз» кредитлар сифатида таснифланган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ўтган йилларда коронакризис оқибатида юзага келган кредит хатарларининг нобанк кредит ташкилотлари молиявий ҳолатига бўлган салбий таъсирини камайтириш юзасидан кўрилган пруденсиал чоралар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар натижасида муаммоли кредитлар (NPL 30+) улуши 8 фоиз бандга камайиб, 8 фоизни ёки 132 млрд сўмни ташкил этган.

    Хусусан, муаммоли кредитлар микрокредит ташкилотларида 52 фоиз ёки 62 млрд сўмга камайган бўлса (қолдиғи 57 млрд сўм), ломбардларда 41 фоиз ёки 22 млрд сўмга ўсган (қолдиғи 74 млрд сўм).

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Нобанк кредит ташкилотларининг мажбуриятлари ва капитали

    а) нобанк кредит ташкилотларининг жами мажбуриятлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга ошиб, 2,3 трлн сўмни ташкил этган.

    Хусусан, микрокредит ташкилотларида 80 фоизга ошиб, 750 млрд сўмни, ломбардларда 8 фоизга кўпайиб, 25 млрд сўмни ташкил этган бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида қарийб 4 баробарга ортгани ҳолда, 1 498 млрд сўмга етган.

    Мажбуриятлар ўсишида жалб этилган маблағларнинг 3 баробарга (1 435 млрд сўмга) ошиши асосий омил бўлган.

    Маълумот учун: банклардан жалб этилган кредитлар микрокредит ташкилотларида 1,6 баробарга ортиб, 389 млрд сўмни, ломбардларда 1,4 баробарга ошиб, 6 млрд сўмни, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 4,4 баробарга кўпайиб, 1 428 млрд сўмни ташкил этган.

    Шунингдек, микрокредит ташкилотлари томонидан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағлар 5 баробарга ошиб, 57 млрд сўмни ташкил қилган.

    б) микрокредит ташкилотларининг жами капитали 41 фоизга ва ломбардларда 40 фоизга ошиб, мос равишда 770 млрд сўм ҳамда 207 млрд сўмга етган бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида 15 фоизга кўпайиб, 121 млрд сўмни ташкил этган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Нобанк кредит ташкилотлари жами капиталининг кўпайиши асосан устав капиталининг 75 млрд сўмга ва тақсимланмаган фойдасининг 161 млрд сўмга ошиши ҳисобига тўғри келган.

    Маълумот учун: нобанк кредит ташкилотлари таркибида чет эл маблағлари иштирокидаги ташкилотлар сони 4 тага кўпайиб, 8 тага етган.

    Нобанк кредит ташкилотлари даромадлилиги

    Нобанк кредит ташкилотлари томонидан олинган жами даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млрд сўмга (45 фоизга) ошиб, 411 млрд сўмни ташкил қилди.

    Хусусан, жами даромадлар таркибида фоизли даромадлар 87 фоиз ёки 359 млрд сўмни ташкил этиб, фоизли даромадлар ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадлар (353 млрд сўм) ҳамда банкларга жойлаштирилган депозитлардан олинган даромадлар (6 млрд сўм) ҳисобига шаклланган.

    Нобанк кредит ташкилотларининг жами харажатлари 74 млрд сўмга (43 фоизга) кўпайиб, 246 млрд сўмни ташкил этган. Жами харажатларнинг 42 фоизи ёки 104 млрд сўми фоизли харажатлар, уларнинг асосий қисми (77 млрд сўм) банклардан жалб этилган кредитлар бўйича харажатлардан иборат бўлган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Микрокредит ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 56 фоизга ортиб, уларнинг активлари ҳамда капиталининг рентабеллик даражаси мос равишда 8 ва 16 фоизни ташкил қилган.

    Шунингдек, ломбардлар активлари рентабеллиги даражаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1 фоиз бандга камайиб, 16 фоизни, капитал рентабеллик даражасининг эса 1,6 фоиз бандга камайиб, қарийб 18 фоизни ташкил этган.

    Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортган бўлса-да, активлар рентабеллиги 2 баробарга камайиб, 0,4 фоиз, капиталнинг рентабеллик даражаси эса 2,1 фоиз бандга ошиб, 5,3 фоиз доирасида шаклланган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Активлар даромадлилик даражасининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайиши ташкилот активларининг юқори суръатларда (4 баробарга) ўсиши ҳисобига юз берган.

    Аввалроқ Марказий банк оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берган эди.

    02.06.2022, 20:31   Изоҳ (0)   14760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди

    02.06.2022, 20:18

    Россияда автомобиль ишлаб чиқариш кескин камайди. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    02.06.2022, 19:47

    Ўзбекистонда қанча тадбиркорлик субъекти борлиги маълум қилинди

    02.06.2022, 19:08

    Ички ишлар вазирлиги республика ЙҲХХ яширган ахборотни ошкор қилди

    02.06.2022, 18:38

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди

    02.06.2022, 18:34

    Кўксаройда Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    02.06.2022, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ НАТО давлатларига 10 мрлд долларлик қурол сотади — Axios

    Дунё | 15 июл, 16:40

    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди

    Реклама | 15 июл, 16:30

    Наманганда йўловчига шилқимлик қилган Damas ҳайдовчиси 3 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:21

    IBF рейтинг янгиланди. Баҳодир Жалолов нечанчи ўринда?

    Спорт | 15 июл, 16:15

    Германия Россиягача етиб борадиган Typhon ракета тизимини сотиб олади

    Дунё | 15 июл, 16:05

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.