Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва узлуксиз электр таъминотини амалга ошириш учун тадбиркорлар ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиб, электр энергиясини ишлаб чиқармоқда.
Хусусан, Жомбой тумани, «Тўққизбой» маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор ўзининг «Охалик олтин боғи меваси»да қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширди.
Интенсив боғ ва дала экинларини суғориш тизимидаги электр қурилмалар учун қурилган станциясининг ишлаб чиқариш қуввати 60 кВт.
Ушбу ишга туширилган лойиҳа натижасида йилига 43,2 минг кВт/соат (19,44 млн сўмлик) электр энергиясини тежаш имконияти яратилди.
Аввалроқ Самарқандда қуввати 100 мегаваттга тенг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)