Ўзбекистонда янги тартибга кўра оила аъзолари кўп бўлган ва рўйхатдан ўтган уй хўжаликлари энди белгиланган муддатда ўз ID-карталари орқали икки маротаба газ олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, янги истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам янгиланган. Бунда хонадонда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ошхона ва газ жиҳозлари белгиланган талаб ва стандартларга мос келишига алоҳида эътибор қаратилган.
Газ баллонни ишга тушириш ва созлаш хизмати учун тўлов амалга оширилгандан сўнг ўрнатилган тартибда шартнома тузилади. Тасдиқланган жадвал асосида манзилга суюлтирилган газ етказиб берилади.
Қарор қарийб тўрт мингта истеъмолчи мурожаатини ўрганиш натижалари асосида қабул қилинган. Уларнинг 40 фоизи иккинчи газ баллон олиш масаласи билан боғлиқ бўлган.
Газ таъминоти ҳамда тегишли вазирлик идоралари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган. Натижада истеъмолчилар орасида аҳоли учун имтиёзли нархда ажратилган суюлтирилган газни олиб қайта сотиш, маиший газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ана шу сабабларга кўра, сўнгги вақтда инсон ҳаётига ва соғлиғига хавф солувчи 20 дан ортиқ турли хил бахтсиз ҳодисалар рўй бериши кузатилган.
Мавзуга доир:
- Электр ва газ: ўзгараётган нархлар ва ижтимоий норма. Ҳукумат эълон қилган янги қарор лойиҳаси ҳақида суҳбат
- Ўзбекистонда иссиқхона газлари кўп чиқарилади. Бу мамлакат келажагига таҳдид — Жаҳон банки
- Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди
Изоҳ (0)