Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида босқинчилик ҳаракати содир этилгани, оила боши ўлдирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда вилоятда фаолият юритувчи блогер Ҳусан Комилжонов хабар берди.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Комилон» маҳалласидаги хонадонларнинг бирига бостириб кирган босқинчилар оила бошлиғини ваҳшийларча ўлдирган. Оила аъзоларига эса оғир тан жароҳати етказган.«Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган вилоят прокуратураси ахборот хизмати қотиллик воқеасини тасдиқлади.
«Қотиллик юз бергани бор гап. Айни пайтда терговчилар воқеа жойини ўрганмоқда. Ҳолат ўрганилгач батафсил маълумот берилади», — дейди прокуратура ахборот хизмати масъули.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қотиллик содир бўлгани, «Элмурод Қурбонов» фермерлар уюшмаси «Киймадўз» қишлоғида ака-укалардан бири ўлдирилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)