• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Гипертония: ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин бўлган 5 та янглиш фикр

    Афсуски, қон босими, унинг кўрсаткичлари, шунингдек, юқори ёки паст босим билан курашиш усули ҳақида кўплаб янглиш фикрлар мавжуд. Уларнинг баъзилари очиқчасига хавфли — саломатлик учун ҳам, ҳаёт учун ҳам, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Юқори қон босими — гипертония, бу сурункали касалликлардан бири бўлиб, унинг эҳтимоли 60 ёшдан кейин кескин ошади ва, афсуски, умрни сезиларли даражада қисқартириши мумкин. Қон босими қанчалик баланд бўлса, юрак ва қон томирлари шунчалик кўп стрессни бошдан кечиради ва юрак хуружи ёки инсульт хавфи янада юқори бўлади. 40 ёшдан кейин шифокорлар мунтазам равишда босим даражасини текширишни тавсия қилади ва агар бир ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт давомида унинг қиймати 130/90 дан ошса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлайди.

    Фақат юқори қон босими хавфли, агар у паст бўлса, хавотир олишнинг кераги йўқ

    Аммо меъёрдан ҳар қандай оғиш, ҳатто пасайса ҳам, ҳар доим хавфлидир. Босимнинг кескин пасайиши фонида ишемик инсульт пайдо бўлиши мумкин ва ёши катта бўлган гипотоник беморларда ҳам гипертония ривожланиши мумкин. Бунда ҳатто кундалик босимнинг бироз ошишига ҳам чидаш жуда қийин. Бундан ташқари, доимий паст босимга эга бўлган одамларда кўпинча бош айланиши, бош оғриғи кузатилади ва улар тезда чарчоқни ҳис қилади.

    Юқори қон босимини кўз билан аниқлаш мумкин

    Баъзида юқори қон босими бош оғриғи, қулоқда шовқин, заифлик, кўнгил айниши, юз рангининг хиралашиши ва кўзларнинг қизариши билан намоён бўлиши мумкин. Аммо бу кескин кўтарилган босимнинг белгиларидир, агар гипертония аста-секин ўсиб бораётган бўлса, инсон ўзида ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаслиги ва касаллик хавфли босқичга киргандан кейингина ўзини намоён қилиши мумкин.

    Қон босими учун мўлжалланган дори-дармонлар фақат юқори бўлганда қабул қилиниши керак

    Афсуски, бу ёндашув соғлиққа бутунлай путур етказишнинг энг ишончли усулидир. Шифокор буюрган барча дорилар йиғилувчи таъсирга эга ва улар доимий равишда қабул қилинган тақдирдагина хавфсиз босим даражасини сақлаб туради. Шу билан бирга, гипертонияни даволашда энг муҳим нарса таблеткаларни қабул қилиш эмас, балки турмуш тарзини ўзгартиришдир. Чунки бу охир-оқибат вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради.

    Гипертонияни уй шароитида даволаш мумкин

    Агар қўлда керакли дори-дармонлар ва шошилинч шифокорнинг кўриш имконияти бўлмаса, босимни тезда пасайтириш мумкин бўлган баъзи усуллар мавжуд. Аммо бу чоралардан фавқулодда ёки йилига бир мартадан кўп фойдаланмаслик керак. Бундан ташқари, агар бунинг ёрдами билан қон босими муваффақиятли меъёрга келса ҳам, биринчи имкониятда шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Анъанавий тиббиётда артериал гипертонияни даволашнинг ҳақиқий самарали усуллари мавжуд эмас. Шифокорга мурожаат қилиш қанчалик ортга сурилса, соғлиқ ҳам шунчалик хавф остида қолади.

    Юқори қон босими ёш билан боғлиқ касалликдир, ёшларнинг ташвишланишига ҳожат йўқ

    Артериал гипертония ҳатто болаларда ҳам ривожланиши мумкин, бундан ташқари, сўнгги йилларда ортиқча вазн ва ҳаракатсиз турмуш тарзи туфайли болаларда ҳам гипертония ҳолатлари ортиб бормоқда. Ўтроқ турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш каби зарарли одатлар, ирсият — буларнинг барчаси жуда ёш даврда ҳам гипертония хавфини оширади. Шунинг учун қон босимини мунтазам текшириб туриш ва бирор ўзгариш бўлса, шифокорга ташриф буюришни унутмаслик керак.

    Мавзуга доир:

    • Организмни ортиқча зўриқтирмасдан қон босимини қандай пасайтириш мумкин?
    • Қон босимини назорат қиламиз: гипертониядан сақланишнинг 3 та осон усули
    • Қон босими паст эканлигидан дарак берувчи ҳамда эътибор қаратиш талаб этиладиган симптомлар
    • Қон босимининг ошишига сабаб бўлувчи 5 ҳолат
    • Қон босими пасайганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади?

    31.05.2022, 21:45   Изоҳ (0)   15470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гўшт истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?

    31.05.2022, 12:09

    Соғлиқ учун хавфли: таркибидаги палма ёғи туфайли истеъмол қилмаслик керак бўлган 10 та маҳсулот

    31.05.2022, 10:56

    Ҳазм қилиш жараёнини қандай яхшилаш мумкин? Ошқозон учун фойдали бўлган 5 маҳсулот

    30.05.2022, 21:32

    Лабларнинг қуриши организмдаги қандай муаммолардан сўзлайди?

    30.05.2022, 17:48

    Жуда ҳам зарарли: Оёқларнинг шикастланишига олиб келадиган пойабзал турлари

    29.05.2022, 16:20

    Қуёш парҳези: Ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилувчи 7 та маҳсулот

    29.05.2022, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.