• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги «буханка» арзонлиги сабаб уни қўй ва мол учун сотиб олиш кўпайиб кетди — Иқтисодиёт вазирлиги ғалла бозори эркинлаштирилишини таҳлил қилди

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ғалла бозорини эркинлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти бўйича таҳлил тақдим этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилди.

    2019 йил охирида бошланган коронавирус пандемияси бутун дунёда аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда муаммоларни вужудга келтирди.

    Чекловлар шароитида аҳолини арзон ва сифатли ун ва нон билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарувчилар ва аҳолига тўғридан-тўғри етказиб бериш механизми жорий қилинди.

    Тартиб бугунги кунгача амалда бўлди ва бу вақтинчалик чора ўз вазифасини бажариб бўлди.

    Қуйидаги ҳолатлар бу тартибни сақлаб қолиш керак эмаслигини кўрсатмоқда:

    • буғдой харид нархларини давлат томонидан белгилаш бозор тамойилларига мос эмас ва бу буғдой етиштирувчи хўжаликларнинг зарар кўришларига олиб келди;
    • давлат ресурсларига олинган буғдойдан ишлаб чиқарилган ун ички бозорни тўлиқ таъминлаб бермаслиги сабабли импорт ва маҳаллий ун нархлари ўртасидаги катта фарқ коррупсиоген муҳит шаклланишига сабаб бўлди;
    • мазкур тартиб жорий қилиниши фонида кўплаб қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар енгил даромад топиш йўлига ўтди, давлат ресурсидаги унни арзон нархларда аҳолига тўлиқ етказмасдан, бир қисмини бозорда қиммат нархда сотилмоқда. Арзон қолипли нон ишлаб чиқаришга мўлжалланган ун ҳам нон ишлаб чиқаришга етиб бормасдан, бозорда сотиб юборилмоқда.
    • Тошкент шаҳрида қолипли нон арзон нархдалиги туфайли, уни қўй ва мол учун сотиб олиш ҳолати кўпайиб кетди, чунки у ем учун сотиб олинадиган буғдойдан ҳам арзон бўлиб қолди.
    Хулоса қилиб айтганда, давлат ресурсларига олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун арзон нархларда аҳолига тўлиқ етиб бормаяпти.

    Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ғаллани харид қилиш жараёнига тўлиқ бозор механизмларини жорий қилинмоқда. Энди барча истеъмолчилар учун тенг шароит яратиш орқали ғалла бозори эркинлаштирилади.

    Ўтган йили ноябрь ойида тарихий қарор қабул қилиниб, унга кўра, 2022 йил ҳосилидан бошлаб ғаллани етиштириш ва харид қилиш жараёнига бозор механизмларини жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

    Бу ислоҳотларнинг туб моҳиятида нима ётибди?

    Юқорида кўрсатилган салбий ҳолатларининг олдини олиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда дон етиштириш ҳажмини сезиларли даражада ошириш мақсадида ўтган хафта Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Ушбу Қарорларни қабул қилишнинг асосий мақсади биринчи навбатда ғалла етиштирувчиларнинг, шу жумладан фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш ва шу асосда ғалла ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосил етиштириш ҳажмини кескин оширишдир.

    Бу ўз навбатида ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга замин яратади ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.

    Қарорда ғалла бозорини эркинлаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан, 2022 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

    • 1 783 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида;
    • 266,5 минг тонна буғдой уруғлик сифатида харид қилинади.
    Давлат ресурсларига қабул қилинган буғдой учун дастлабки босқичда буғдой етиштирувчи хўжаликларга буғдойнинг тоннасига ўртача 3 млн сўмдан тўлаб берилади.

    Июль август ойларида шаклланган биржадаги буғдой нархларидан келиб чиқиб, ушбу буғдой учун сентябрь ойида қайта ҳисоб-китоб қилинади.

    Мисол учун, июль—август ойларида буғдойнинг ўртача биржа нархи тоннасига 3,7 млн сўм бўладиган бўлса, буғдой етиштирувчиларга яна тоннасига 700 минг сўмдан тўлаб берилади.

    Бундан ташқари 500 минг тонна буғдой ғалла етиштирувчилар томонидан июль, август ва сентябрь ойларида биржа савдоларида сотиш учун дон корхоналарига қабул қилинади.

    Бу буғдойни фермерлар ўзи биржада сотади ва тўлиқ бозор нархида буғдой пулини олади. 500 минг тоннанинг дон корхоналарига ташиш ва сақлаш харажатлари давлат томонидан қопланади.

    Ушбу 500 минг тонна буғдой ва давлат ресурсларига харид қилинган буғдой биржа савдоларида харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ун маҳсулотини сотиш мажбуриятини олган барча корхоналарга сотилади.

    Бундан ташқари ун ишлаб чиқаришга мос келмаган 4—5-синф буғдой биржа савдоларида ҳеч қандай чекловларсиз барча истеъмолчиларга сотилади.

    Нима учун шунча ўтган вақт давомида фермерлар ерга инвестиция киритмаган, нима учун улар доим ё банкдан ё давлатдан қарз бўлган, нима учун ернинг унумдорлигини оширишга, шўрланишини камайтиришга ҳаракат қилмаган?

    Бунинг битта сабаби – уларда моддий манфаатдорлик йўқ эди.

    Жорий йилдан ғалла бозори эркинлаштириляпти. Бу фермерлар учун янги имкониятлар эшигини очади. Фермер бой бўлса, халқ бой бўлади.

    Республикадаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 44 фоизи қишлоқ хўжалигида фаолият олиб боради. Демак, фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ошиши мазкур тармоқда фаолият юритаётган аҳолга ижобий таъсир кўрсатиши шубхасиз.

    Буғдой нархининг эркинлаштирилиши ички бозордаги нархлар даражасига қандай таъсир кўрсатади?

    Ўзбекистонда аҳоли ва корхоналарнинг ун маҳсулотига бўлган йиллик талаби ўртача 3 млн тоннани ташкил этади, шундан аҳоли эҳтиёжи тахминан 2,4 млн тонна.

    2021 йилда 3,5 млн тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқарилган, яъни ун ишлаб чиқариш бўйича мамлакат эҳтиёжи ички ишлаб чиқариш ҳисобидан таъминланади.

    Энди кейинги масала ғалла бозорининг эркинлаштирилиши ун нархига қанчалик таъсир кўрсатади?

    Бир йилда давлат ресурсларига харид қилинган буғдой ҳисобидан ишлаб чиқарилган уннинг 1,0 млн тонна қисми марказлашган ҳолда етказиб берилса, бу жами ресублика эҳтиёжининг тахминан 30 фоизини ташкил этади.

    Бозорнинг қолган 70 фоизида нархлар эркин бозор тамойиллари асосида шаклланади, яъни ҳозир ҳам бозордаги ун нархининг асосий қисми талаб ва таклиф асосида шаклланган нарх ҳисобаланди.

    Шунинг учун, ғалла нархининг эркинлаштирилиши ун нархининг ошишига олиб келмайди. Чунки бозор ва дўконларда ун ва ун маҳсулотлари бозор нархларида сотилмоқда.

    Сўнгги таҳлиллар шуни кўрстмоқдаки, ун нархининг ошиши бу глобал масштабга эга бўлиб, бутун дунёда буғдой ва ун нархининг ошиши кузатилмоқда.

    Хорижий манбаларлан олинган маълумотга кўра, жорий йилда дунё бўйича буғдой ишлаб чиқариш ҳажми 2021-2022 йилга нисбатан 4,5 млн тоннага қисқариб, 774,8 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

    Асосий савдо ҳамкор мамлакатларда буғдой етиштириш ҳажми Россияда (75 млн тоннадан 80 млн тоннагача), Қозоғистонда (11,8 млн тоннадан 13 млн тоннагача), шунингдек, бошқа бир қатор давлатларда Туркияда (16 млн тоннадан 17,5 млн тоннагача), Бразилияда (7,7 млн тоннадан 8,5 млн тоннагача), Канадада (21,6 млн тоннадан 33 млн тоннагача), Мисрда (9 млн тоннадан 9,8 млн тоннагача) ошиши кутилмоқда.

    Россия ва Украина ҳиссасига дунё бўйича жами экспортнинг 30 фоизидан ортиғи тўғри келади.

    Май ойида дунё биржаларида буғдой нархлари динамикасида буғдойнинг бир тонна нархи 400—458 АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47—58 фоизгача ошган.

    Хорижий давлатлар томонидан ун экспортига жорий этилган чекловлар ва импортёр давлатларнинг талаб босими фонида Сариағаш темир йўл станциясида бир тонна 3-синф буғдойнинг нархи 396-410 доллар (ўртача 400 доллар, ҚҚС қийматисиз) доирасида ташкил этмоқда ёки март ойи бошидаги нархларга нисбатан 33 фоизга ўсиш кузатилган.

    Шунингдек, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари нархларининг кескин ошиши ҳам нархлар ўсишининг асосий омили ҳисобланмоқда. Россияга нисбатан киритилган иқтисодий санкциялар фонида жаҳон бозорида нефть нархининг ҳам кўтарилиши содир бўлмоқда.

    Бу ўз навбатида транспорт ҳаражатларининг ортишига ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, жаҳон бозорида минерал ўғитлар таклифидаги узилишлар туфайли, уларнинг нархининг ошиши озиқ-овқат маҳсулотлари таннархининг ошишига олиб келмоқда.

    Лекин мазкур салбий кутилмаларнинг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

    Шунинг учун, агар ун нархи ошса ҳам бу ички омиллар ҳисобига эмас, фақат ташқи бозордаги ўзгаришларга боғлиқ равишда содир бўлиши мумкин.

    Нарх қачонгача ошади деган саволга халқаро бозорлардаги ҳозирги ноаниқликлар шароитида жавоб бериш жуда қийин.

    Ички бозорда ун ва нон тақчиллиги вужудга келиши мумкинми?

    Жорий йилда республикада 7,5 млн тоннадан ортиқ буғдой етиштирилиши кутилмоқда. Ушбу кўрстакич ўтган йилга нисбатан 1,5 млн тоннага кўпроқ.

    Умуман олганда, республиканинг буғдойга бўлган йиллик талаби 8,5 млн тоннани ташкил этиб, ушбу эҳтиёжнинг 80—85 фоизи ички ресурслар ҳисобидан қопланади.

    Мамлакатда ун ва буғдой захиралари етарлича шаклланган ва зарур ҳолларда давлат томонидан буғдой қўшимча ички бозорга йўналтирилади.

    Ҳозирда барч ички бозорда, хусусан шаҳар ва туманларнинг ҳар бир савдо дўконида ун ва нон маҳсулотларининг доимий мавжуд бўлишини таъминлаш бўйича мониторинг ўрнатилган.

    Ғалла бозори эркинлаштирилиши шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари қандай қўллаб-қувватланади?

    Иқтисодий ривожланиш модели ижтимоий ҳимояга йўналтирилган модель бўлганлиги сабабли мазкур жараёнда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ воситалар ва механизмлар ишлаб чиқилди.

    Президентнинг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сонли қарорига асосан, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи ҳар бир оила аъзосига Қорақалпоғистон ва вилоятларда – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан тўлаб берилади.

    «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан тўлаб берилади.

    «Темир дафтар»га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.

    Шунингдек, ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатиш ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб бориш таъминланади.

    Бунда, 2022 йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволини мунтазам равишда ўрганиб боради.

    Аввалроқ Ўзбекистонда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича штаб ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

    30.05.2022, 16:06   Изоҳ (0)   12851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чустда автомобиль йўлини сел босди. Наманган вилояти ФВБ ҳолат бўйича маълумот берди

    30.05.2022, 15:44

    Ўзбекистонда ёзнинг дастлабки кунларида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    30.05.2022, 15:39

    Ўзбекистонда оилали эркаклар бўйдоқларга нисбатан кўпроқ маош олиши аниқланди

    30.05.2022, 14:44

    «Тарихий ўзгариш»: ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилларини қўллаш бизга нима беради?

    30.05.2022, 14:33

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова вафоти муносабати билан таъзия билдирди

    30.05.2022, 14:11

    Чортоқда маҳаллани боғлаб турувчи кўприкни сел оқизиб кетди (видео)

    30.05.2022, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    Лайфстайл | 14 май, 18:30

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    Ўзбекистон | 14 май, 18:07

    Ҳаётни мураккаблаштирадиган ва энергияни тортиб оладиган 5 та одат

    Лайфстайл | 14 май, 17:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳаёти: ёмон старт, лекин катта умидлар

    Спорт | 14 май, 17:25

    Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 137 млрд сўмлик зарар етказилди (видео)

    Ўзбекистон | 14 май, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.