• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк империяга асос бўлган муҳораба. Марказий Осиё тарихидаги энг йирик жанглардан бири — Данданакон жанги

    Буюк Салжуқийлар давлати туркий халқлар томонидан қурилган энг катта империялардан бири ҳисобланади. Асли туркман уруғларидан бири бўлган Салжуқийлар сулоласи ислом ва дунё тамаддунида муҳим ўрин тутади. Айнан Салжуқийлар сунний Бағдод халифасини шиалар таъсиридан озод қилади, салибчиларга қарши курашади, туркий уруғларнинг Ғарбий Осиёга улкан миграциясига йўл очади. Ушбу уруғлар кейинчалик кўплаб туркий давлатлар, жумладан, Усмонли салтанатига асос солди. Туркий халқлар тарихида янги даврини бошлаб берган Буюк Салжуқийлар давлатига ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Данданакон қалъасида тамал тоши қўйилган эди.

    Салжуқийлар асли ким?

    Салжуқийлар ўғуз-туркманларнинг қиниқ уруғидан бўлган. Туркий халқлар ҳақида қимматли маълумотлар қолдирган Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Хива хони Абулғозий Баҳодирхоннинг «Туркманларнинг келиб чиқиши» асарларида салжуқларнинг туркий қиниқ уруғидан экани айтилган. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида салжуқийларнинг қиниқлардан экани қуйидагича ифодаланади:

    «Ўғуз — туркий қабилалардан бири, улар туркманлар ҳам. Улар йигирма икки уруғдан иборат. Уларнинг биринчи ва асосий уруғи — қиниқ. Бизнинг замондаги султонлар шу уруғдан».

    Машҳур шарқшунос Василий Бартолд ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

    Фото: Warҳеад.су

    Салжуқийлар ўз номини уруғ етакчиси Салжуқ номидан олган бўлиб, Салжуқийлар сулоласи асосчилари: Тўғрулбек, Чағрибек ва Алп Арслон Салжуқнинг неваралари эди. Х асргача Мовароуннаҳрнинг шимоли ва Сирдарёнинг ўрта оқимида яшаган салжуқлар кейинчалик учга бўлинади. Уларнинг бир қисми шу ерда қолган бўлса, иккинчи қисми Хоразм ва Сирдарёнинг қуйи оқимига, учинчи қисм эса Капеттоғ ва жанубий Каспийбўйига кўчиб ўтади. XI асрда салжуқийларнинг Капеттоғ ва шимолий Хуросонда яшовчи гуруҳи минтақадаги қудратли давлат — Ғазнавийлар империяси вассалига айланади ва бунинг эвазига Ғазнавийлар қўл остидаги Хуросонда катта ерларга эга бўлади.

    Урушга томон йўл

    Қудратли ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий бошчилигидаги Ғазнавийлар салтанати XI аср бошида Осиёдаги йирик куч эди. Султон олиб борган юришлари натижасида Эрон, Афғонистон, Ҳиндистоннинг шимолий қисми, Хуросон ва Хоразм Ғазнавийлар давлатига қўшиб олинади. Бироқ Маҳмуд Ғазнавий 1030 йили вафот этгач, у асос солган улкан салтанат ҳам нурай бошлайди. Маҳмуд Ғазнавийнинг эгизак ўғиллари: Муҳаммад ва Масъуд тахт учун кураш олиб боради ва бу қарама-қаршиликда Масъуднинг қўли баланд келди. Масъуд отасининг ишини давом эттириб, салтанатни янада кенгайтириш учун юришлар ташкил қилади. Бироқ Хуросонда Ғазнавийлар учун жуда катта хавф пишиб етилаётганди.

    Маҳмуд Ғазнавийнинг вафоти ҳақида эшитган кўплаб империя халқлари каби салжуқий туркманлар ҳам Ғазнавийларга қарши кураш бошлайди. Бунга қадар ҳам ўғуз-туркман қабилалари Хуросонга муттасил ҳужумлар уюштириб турарди. 1035 йили Салжуқийлар Нисо яқинида Ғазнавийлар қўшинини мағлуб этади. Шундан сўнг салжуқийлар сафига Хуросон ва Балхандаги кўп сонли ўғуз қабилалари қўшила бошлайди.

    Ғазнавийлар давлати

    Ғазнавийлар давлати
    Фото: Wikipedia

    Нисо яқинидаги жангдан сўнг Масъуд Ғазнавий Ҳиротдаги ноиби Сюбошига Хуросонни салжуқийлардан тозалаш ҳақида буйруқ беради, бироқ бу пайтда Ҳиротда бор-йўғи ўн беш минг аскар бўлиб, Сюбоши салжуқийларга қарши чиқишга журъат қилолмайди.

    Хоразм ҳукмдори Исмоил Хандон ибн Олтинтош ва Исфаҳон ҳокими Алоуддавла Муҳаммадга қарши кураш банд бўлган Масъуд салжуқийлар хавфига жиддий эътибор бермайди. Натижада салжуқийларнинг таъсири ва қудрати ортиб боради. Нишопур, Марв, Сарахс, Обивард ва ҳатто Балх салжуқийлар назорати остига ўтади. Нишопурни эгаллаган салжуқий Тўғрулбек ўзини Хуросон султони деб эълон қилади. Бу ҳодисалар Ғазнавий султонини қатъий қарор қабул қилишга мажбур қилади.

    Ниҳоят 1039 йил султон Масъуд Ғазнавий катта қўшин билан шахсан ўзи Хуросондаги ўғузларни узил-кесил тор-мор қилиш учун йўлга чиқади. Манбаларга кўра, султон қўл остида етмиш мингдан юз минггача аскар бўлиб, қўшин таркибида бир неча жанговар филлар ҳам бўлган.

    Данданакон жанги

    Масъуд аввал Балхни, сўнг Марвни салжуқлардан тортиб олади. Салжуқийлар етакчилари Тўғрулбек ва Мусо Инонч Горгон ва Ироққа чекинишни, у ердан Кичик Осиёга ҳужум қилишни таклиф қилади. Бироқ Тўғрулбекнинг укаси Чағрибек эса қолишни, душманни чўлда ҳолдан тойдириб, кейин зарба беришни кераклигини таъкидлайди. Салжуқийлар унинг фикрини маъқуллайди.

    Султон Тўғрулбек

    Султон Тўғрулбек
    Фото; Wikiwand

    1039 йил 27 июнда Тажан дарёси бўйида бўлиб ўтган жангда Чағрибек бошлиқ йигирма минглик салжуқийлар қўшини султон Масъудга енгилади ва даштга чекинади. Султон салжуқийлар чекиниб, унга таслим бўлишига ишонади ва уларни тақиб қилади. Аммо салжуқийларнинг енгил қуролланган отлиқ қўшинлари ғазнавийларга йўл бўйлаб тўсатдан ҳужумлар уюштира бошлайди. Салжуқийлар чўлдаги қудуқларни қум билан тўлдириб, ғазнавийларни сувсизликка маҳкум қилади.

    Ғазнавийлар қўшини йил охиригача Шимолий Хуросон даштларида салжуқийларни жангсиз қувиб юради ва 1040 йилнинг январида қишлаш учун Нишопурга келади. Иккала томон ҳам ҳал қилувчи жангга тайёрланади.

    Шу йили баҳорда Масъуд Ғазнавий лашкари билан яна Сарахс даштлари томон отланади. Амирлар Масъудга Ҳиротга қайтишни маслаҳат беради, чунки асосини туркий қабилалар ташкил қилувчи қўшинда жанговар кайфият тушган ва норозиликлар бошланган эди. Қолаверса, амирлар аскарларнинг бир неча кун қуёш остида жазирама чўл бўйлаб юриши уларни ҳолдан тойдиришидан ҳам хавотирда эди. Бироқ султон юришни тўхтатишни хоҳламайди, у ўз лашкарининг сон жиҳатдан устунлиги ва садоқатига ишонади.

    Данданакон қалъаси харобалари

    Данданакон қалъаси харобалари
    Фото: Э-минбар

    Салжуқийлар ғазнавийларни яна кутилмаган ҳужумлар билан қийнай бошлайди. Ўғуз-туркманлар ғазнавийлар йўлидаги қудуқларни кўмиб ташлайди. Шундан сўнг Марвдан Сарахсга кетаётган Масъуд Ғазнавий сув захираларини тўлдириш учун унча узоқ бўлмаган Данданакон қалъасига йўл олади. Йўлда улар яна салжуқ камончилари нишонига айланади. Тажрибали чўл жангчилари бўлган салжуқий туркманлар душманни анча қийин аҳволга солиб қўяди. Улар Данданакон ёнида ғазнавийларга ҳал қилувчи зарба беришга қарор қилади.

    23 май куни Марказий Осиё тарихида муҳим ўрин тутган катта жанглардан бири бошланади. Узоқ йўл босиб чарчаган, сувсизлик ва очликдан толиққан юз мингга яқин аскардан иборат Ғазнавийлар қўшини ва йигирма мингдан ортиқ бўлган дея тахмин қилинувчи салжуқийлар лашкари билан курашади. Юқоридаги омиллар муҳораба тақдирини ҳал қилади. Масъуд Ғазнавий уч кун мардона курашади, бироқ мағлубиятга учрагач юздан ортиқ отлиқ аскари билан Ҳиротга қочишга мажбур бўлади. Данданакон жангидан сўнг Салжуқийлар улкан ўлжалар билан бирга Ғазнавийлар салтанатининг ғарбий вилоятлари устидан назоратни ҳам қўлга киритади.

    Данданакон жангининг аҳамияти

    Данданакондаги ғалаба салжуқийларнинг илк йирик ғалабаси эди. Бу ғалабадан сўнг Хуросондаги устунлик тўла Салжуқийлар қўлига ўтади ва Салжуқийлар давлати ташкил топади. Эндиликда туркийларнинг янги лидери сифатида салжуқийлар туркий қабилалар кучларини бирлаштиради ҳамда катта ва қудратли қўшинга эга бўлади. Шунингдек ўғуз-туркманларга Кичик Осиё томон йўл очилади.

    Тез орада Тўғрулбек ва Чағрибек бошлиқ салжуқийлар Хуросон ва Эронни бўйсундириб, Кичик Осиё томон юриш бошлайди. Кейинги юришлари давомида Византия, Жанубий Кавказ, Ироқ, Озарбайжон ҳудудларини ҳам ўз давлати таркибига қўшиб олган Тўғрулбек икки аср давом этган буюк Салжуқийлар империясига асос солади.

    28.05.2022, 10:58   Изоҳ (0)   65211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга C гепатитига қарши дориларнинг 2025 йилдаги иккинчи партияси олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 20:26

    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

    Реклама | 9 июн, 19:30

    Россия ташқи ишлар вазири БМТ бош штабини Сочига кўчиришни таклиф қилди

    Дунё | 9 июн, 20:10

    Намангандаги халқаро гуллар фестивалида рекорд даражада гул савдога чиқди. Нархлар қандай? 

    Ўзбекистон | 9 июн, 20:01

    Голливуд юлдузлари қандай атирларни яхши кўради? Машҳурлар танлаган энг севимли парфюмерия брендлари

    Лайфстайл | 9 июн, 19:45

    Машҳур фильмлардаги кўпчилик пайқамаган, аммо катта маънога эга бўлган деталлар

    Лайфстайл | 9 июн, 19:25

    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

    Реклама | 9 июн, 18:00

    Темур Кападзе: “Қатарга қарши баҳс олдидан йўқотишлар бор”

    Спорт | 9 июн, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.