• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    « ‘Қора рўйхат’га тушганим учун кредит берилмаяпти» — Марказий банк фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга муносабат билдирди

    Марказий банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кўплаб фуқаролардан банклар томонидан уларнинг кредит сўровлари тушунарсиз сабабга кўра рад этилаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мурожаатчиларнинг изоҳлашича, банклар уларга Марказий банкнинг қарз олувчилар бўйича «қора рўйхати»га («чёрний список») кирганини ва бундай рўйхатга тушганларга кредит берилмаслигини важ қилиб кўрсатишмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

    Аввало, айтиб ўтиш керак, банк тизимида «қора рўйхат» тушунчаси, умуман, кредит ажратилиши тақиқланган фуқаролар бўйича тузилган «махсус рўйхат» ёки «маълумотлар базаси» мавжуд эмас.

    «Қора рўйхат» тушунчаси етарли билим ва малакага эга бўлмаган айрим банк ходимлари томонидан кредит аризасини кўриб чиқиш жараёнида илгари олинган ёки жорий кредити бўйича тўловларни кредит шартномасида белгиланган муддатлардан кечиктириб тўлаган фуқароларга «қора рўйхатга тушиб қолгансиз» деб изоҳ бериши (тушунтириши) оқибатида вужудга келмоқда.

    Ушбу ҳолат аслида фуқаронинг «кредит тарихи» маълумотлари билан боғлиқ бўлиб, ҳозирги кунда ундан барча кредит берувчи ташкилотлар фуқарога кредит беришдан олдин ушбу маълумотлардан фойдаланишмоқда.

    Хўш, «кредит тарихи» нима ва унинг қандай аҳамияти бор? 

    Сўнгги йилларда кредит ташкилотлари (банклар ва микрокредит ташкилотлари) ва ҳаттоки айрим товар истеъмол кредити берувчи савдо ташкилотлари томонидан фуқароларга кредит ажратиш жараёнида уларнинг илгари олган қарз маблағлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги ҳамда жорий қарздорликлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Фуқароларнинг кредит битимлари, уларнинг ижро этилиши ҳолати, жумладан, илгари қайси кредит ташкилотларидан қанча миқдорда кредит олганлиги, кредит тўловларини ўз вақтида тўлаганлиги, бошқа кредитлар учун берилган амалдаги кафилликлар ҳамда жорий кредит қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи «кредит тарихи» деб аталади. 

    Кредит ташкилотлари «кредит тарихи» маълумотлари асосида потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолайди. 

    Бунда қарз олувчи олаётган кредити бўйича мажбуриятларини келгусида лозим даражада бажара олиш имконияти, илгари олган кредитлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги, бошқа кредит ташкилотларидан ҳозирги қарздорлиги миқдори каби маълумотларни ўрганиб чиққан ҳолда фуқаронинг кредит тўловларини тўлаш борасида қай даражада интизомли ва масъулиятли эканлиги тўғрисида хулоса чиқаради.

    Ҳар бир кредит ташкилоти ўзининг кредитлаш тартиби талаблари ва кредитнинг қайтмаслик рискини баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, потенциал қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари, даромади ҳамда таклиф этилаётган кредит таъминотини таҳлил қилади ва якунда кредит ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан мустақил қарор қабул қилади. Ўз навбатида, мазкур қарорлар турли кредит ташкилотларида турлича бўлиши мумкин.

    Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати «кредит тарихи»нгиз ҳисоботида муддати ўтган қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларингиз бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаб боришга чақиради.

    Қарз бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришда маъсулиятсизликка йўл қўйиш, яъни кредит тўловларини белгиланган муддатлардан кечиктириб тўлаш ҳозирча арзимас бўлиб туйилса ҳам, келгусида кредит ташкилотларидан қарз олиш имкониятини пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

    Аввалроқ Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум бўлган эди.

    24.05.2022, 16:54   Изоҳ (0)   45724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қозоғистонлик туристлар билан содир бўлган вазият назорат остида — Қозоғистон ТИВ расмий вакили

    24.05.2022, 16:23

    Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорларни ёқилғи-энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берди

    24.05.2022, 15:33

    «Ҳаракатлар стратегиясида ҳокимларни сайлаш масаласига бир неча бор тўхталиб ўтилган, лекин у бажарилмади» — Тараққиёт стратегияси маркази

    24.05.2022, 14:37

    «Афсуски, қонунларимиз тўғридан-тўғри амал қилмайди. Бу эскидан қолган удумимиз» – Содиқ Сафоев

    24.05.2022, 14:26

    «Ўзмиллийбанк» бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди

    24.05.2022, 14:10

    Ўзбекистондаги энг йирик ташувчилардан бирини хусусийлаштириш жараёни бошланди

    24.05.2022, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.