• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловининг финал босқичи ғолиблари аниқланди

    19 май куни Тошкентдаги Inno технопаркда старт олган «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловининг сўнгги босқичи ўз ниҳоясига етди.

    3 кун давом этган мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 280 нафар иқтидорли ёшлар мини технологияларга асосланган инновацион ишлаб чиқариш, робототехника, инновацион хизматлар, дастурлаш, VR ва AR, қишлоқ хўжалиги ва биотехнология, муқобил энергия, соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, 3D прототиплаш каби йўналишлар бўйича ўз ғоя ва ишланмаларини махсус комиссияга тақдим этишди.

    Кўрик-танлов иштирокчилари илгари сурган стартапларнинг аксарияти бугун ҳам долзарб экани, хилма-хиллиги, энг муҳими, уларнинг мактаб ўқувчилари ва талабалар томонидан яратилганлиги танлов ҳайъат аъзолари учун ҳам кутилмаган бўлди дейиш мумкин. Жумладан, танловнинг финал босқичига келган жамоалардан бири робот-кулерни тақдим қилди. Робот сув ичиш учун олдига келган одам билан гаплаша олади, шунингдек, у билан турли мавзуларда суҳбатлашиши ёки қурилмадан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан таништириши мумкин. Яна бир фарғоналик иштирокчи танловда ўзи ясаган термоэлектрогенератор билан қатнашди. Ушбу қурилмани иссиқлик ёки оловга яқин тутиш орқали ундан электр энергия олса бўлади.

    Айниқса, сурхондарёлик иштирокчи қиз яратган «ақлли ўриндик» тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Мўжаз вентилятор ўрнатилган соябонли «ақлли ўриндиқ»да бир вақтнинг ўзида смартфон ва бошқа электрон қурилмаларни зарядлаш мумкин. Нуфузли танловдан имконияти чекланган ёш олимларимиз ҳам четда қолишмади. Улар ҳам ўз стартаплари билан фаол рақобатга киришиб кетишди. Жумладан, жиззахлик ёш дастурчи Шоҳрух Мамадалиев ҳали мактаб ўқувчиси ва жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай, онлайн бепул таълим беришга мўлжалланган сайт яратиб, уни йиғилганларга тақдимот қилди. Умуман олганда, қишлоқ хўжалигини дронлар ёрдамида бошқариш, муқобил энергия, суғориш тизимлари каби ранг-баранг лойиҳалар иштирокчилар орасида қизғин рақобат муҳитининг пайдо бўлишига туртки берди.

    Ҳайъат аъзоларининг узоқ давом этган муҳокамаларидан сўнг ниҳоят тақдим этилган стартаплар орасидан энг яхши 100 та лойиҳа саралаб олинди. 21 май куни тадбирнинг сўнгги босқичи — тақдирлаш маросимида ғолиб иштирокчиларга ваъда қилинган совринлар топширилди. Уларнинг ҳар бири БҲМнинг 20 баравари (5 400 000 сўм) миқдоридаги пул мукофотлари билан моддий рағбатлантирилди.

    Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад — билим олишга интилаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида реал қўлланиладиган ва ўзбекистонликлар фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган инновацион лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, танлов ташкилотчилари барча ёшларга ўз ғояларини намойиш этиш учун бирдек, тенг шароит яратиб бериш вазифасини муваффақиятли уддалади дейиш мумкин.

    Бу каби кенг кўламли мусобақалар орқали яратилаётган экотизим келгусида Ўзбекистон келажаги учун фойда келтирадиган олимлар етишиб чиқишига замин яратиши шубҳасиз.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    21.05.2022, 15:00   Изоҳ (0)   25714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси: кўкаламзор ҳудудга эга мажмуадан хонадон харид қилиб совғаларга эга бўлинг

    21.05.2022, 09:00

    Acer янги маҳсулотларни тақдим этди: экологик тозалик, бизнес маълумотлар муҳофазаси ва ўйинлар учун 3D режими

    20.05.2022, 18:00

    Барча техникани муддатли тўловга 10 фоиз чегирма билан Texnomart’да харид қилинг

    20.05.2022, 15:00

    «Ўзсаноатқурилишбанк»: давлат дастурлари амалда

    20.05.2022, 12:00

    Bizning Uylar Development компанияси: хонадон харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг

    20.05.2022, 10:30

    «Капиталбанк» АТБ мижозлари онлайн НКМ’ни муддатли тўлов асосида ва фоизсиз шаклда харид қилишлари мумкин

    20.05.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.